UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  1 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  1 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  14 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  1 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  7 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   4 21:35Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  13 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1

Дани Алвес: “Янги мамлакат ва футбол услубини ўрганишни истайман” (тўлиқ интервью) Янгиликлар

Дани Алвес: “Янги мамлакат ва футбол услубини ўрганишни истайман” (тўлиқ интервью)

“Ювентус” Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Дани Алвес билан 2018 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолади.


Кейинчалик келишув яна бир йилга узайтирилиши мумкин. “Барселона”ни тарк этган Алвес матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб қайтарди.


- Нима учун етакчи клублар орасидан “Ювентус”ни танладингиз? Нечанчи рақамни танлайсиз?

- Бу ерда бўлиш ва жамоанинг бир қисмига айланиш мен учун фахр. “Ювентус”ни танлашимга сабаб шуки, мен катта жамоаларда буюк футболчилар билан орзу қилишни ёқтираман. “Юве”да ажойиб орзу бор ва уни биргаликда амалга оширишни истаймиз. Жамоа Чемпионлар лигасини анчадан бери ютмади ва уни тезроқ ютишни хоҳлаётганини биламан. Клуб Италияда кўп йиллардан бери етакчилик қилмоқда ва барча Европадаги совринни кутмоқда. Клубда юқори савияли футболчилар жамланган. Менга катта тарихга эга жамоалар ёқади. Мени қизиқарли тажриба кутиб турибди. Бошқа мамлакатда яшаб, мен учун бутунлай бегона бўлмаган футбол услубини ўрганаман. Танловимда муҳим аҳамиятга эга жиҳатлар шунда. Бу орзуни бошқалар билан бўлишиб, мақсадларга етишни истайман.

Ўзимга 23-рақамни танладим. Мен учун муҳим ўйинчи Жеймс ЛеБрон туфайли. У доим ўзида янгиликлар қидиради ва ғолиблик баргига бурканишни ёқтиради. Янги синовларни муносиб босиб ўтади, эришгани билан кифояланиб қолмайди. “Майами Хит”да ўйнаётганда жамоани ўзгартирди, лекин кейин барчасини янги тажриба олиш учун ўзгартирди. Бу йил яна чўққига қайтиб, ўзини кўрсатди. Бу рақам менга шундай ҳиссиётни беради: янги мамлакат, янги жамоа ва ўзимни янгидан қидириш, жамоадошлар билан танишиш, янги услубдаги футболни ўрганиш ва рақиблар билан курашиш. Шунинг учун 23-рақамни хоҳладим.

- “Юве”га Чемпионлар лигасидаги ғалаба учун нима етишмаяпти?

- Бу саволга жавоб бера олмайман, чунки аввал жамоада эмасдим. Фикримни кейинроқ билдиришим мумкин. Жамоадошларимдан Европада нима етишмаганини билиб оламан. Бу яхши ўйин кўрсатиш керак бўлган муҳим мусобақа. Фақат савияли ўйинчилар етарли эмас, тўғри ёндошиш керак. Биз етишмаётган жиҳатни топиб, нимага қодир эканимизни исботлашга уринамиз.

- “Барселона”ни тарк этиш ва Италияга келиш қарорига қандай келдингиз?

- Айтганимдек, “Юве” ўзини топиб, мақсадларига эришишни хоҳлайди. Бизда умумий интилиш бор. Ўзини қайтадан кўрсатиш нафақат клуб ёки футболчилар, балки Италия футболига тааллуқли. Одатда Европада Италияни фақат “Ювентус” таништиради. Шундай экан, бу муҳим тарихга эга ва Европада анчадан бери ғалаба қозонмаган жамоанинг бир бўлагига айланиш учун ажойиб имконият. Мен бу орзу билан яшайман. Ғолибликдан кейин бир жойда ўтириб, олдингидек бир хил мақсад қўйишни ёқтирмайман. Олдимда бошқа мақсад йўқлигидан жонимга тегди. Ўзгаришни истадим ва “Юве” туфайли бунга эга бўламан. Бу ерда муҳим тажриба оламан. Кўпроқ завқ олишимизга ишонаман, чунки клубда профессоналлар ўйнайди. Ўзимни футбол юлдузи деб ҳисобламайман, оддий меҳнаткашман. Кўп шуғулланаман ва бор кучимни ишга соламан. Жамоадаги дўстларим билан кучимизни бирлаштириб, барчасига майдонда жавоб берамиз.

- Аллегри билан гаплашдингизми? У сиздан нима кутаётганини айтдими?

- Ҳа, у билан суҳбатлашдим, лекин мендан нима кутаётгани ҳақида эмас. Жамоага сени алоҳида жиҳатларинг, жамоага бера оладиган нарсалар учун таклиф этишади. Клубнинг кучли томонларидан бири шартнома тузишни хоҳлаган футболчиларни батафсил, узоқ ўрганишидир. Туринликлар ўйинчининг ўзидан ҳам кўра унинг жамоага киришиб кетиши устида бош қотиришади. Уларнинг футболчини ўрганишини қадрлайман. Мен билан бошқа жамоалар ҳам боғланишди, лекин бу ерга келганимнинг муҳим сабабларидан бири айнан шу бўлди. Улар мени танлашган экан, демак улар билан бўлишга арзийман.

- Погба билан бир жамоада ўйнайсиз. У ҳақида қандай ўйлайсиз?

- У муҳим ва ажойиб ўйинчи. Охиги пайтлардаги футбол топилмаларидан бирига айланди. Бундай савиядаги футболчи билан бирга ўйнашдан фахрланаман. Фақат у эмас, жамоада бўлган тажрибали, жуда яхши фаолиятга эга ўйинчиларни ҳам таъкидлашим лозим. Жамоа алоҳида футболчилар иборат ва қачон улар бир механизмга айланса, шунда мақсадларга эришса бўлади. Погба билан ўхшашман, ҳаётга муносабатларимиз ўхшашиб кетади. Барча нарсага бирдек муносабатдамиз.

- Дибала сиз билан Месси каби кўп гол уришни истайди. Унга нима дейсиз?

- Бу ерда бошқаларга ёрдам бериш учун уринаман. Унга ва бошқаларга гол уришга кўмаклашиш завқ беради. Буни хурсандчилик билан қиламан ва боримни бераман. Голлар ҳужумчига хурсандчилик келтиради. Чемпионлар лигаси осон бўлмаган вазифа, шу билан бирга бунинг учун жиддий тер тўкишимиз лозимлигини биламиз. Жамоа яна тарихга кириши учун уринамиз. Мухлисларга Чемпионлар лигасидаги ютуқни тақдим этиб, уларга бахтиёрлик совға қилишни истайман.

- Америка Кубоги финалини кўрдингизми? Терма жамоадан кетишни хоҳлаган Мессига нимадир дейсизми?

- Йўқ, кўрмадим. У кеч бошланди ва ишларим бор эди. Кейин натижани билдим. Ўша гап асабий ҳолатда айтилган деб ўйлайман, чунки бу муҳим ҳодиса ҳисобланарди. Ҳеч ким бу ўйинчининг муҳимлигини инкор этолмайди. Унга ҳеч нарса демоқчи эмасман. У ўз кучини, оиласи ва дўстларим учун муҳимлигнии билади. Биз ҳамиша ўзимизни тушунадиган инсонлар билан бўлишимиз керак. Унга яна бир бор ўйлаб кўришни маслаҳат бераман. Бундай қарор хотиржам ўйлаб кўрилгач, қабул қилинади. У кўп йиллар буюк футболчи бўлиб қолади ва футбол билан яшайдиган инсонларга завқ улашади. Бундай ўйинчини йўқотиш керак эмас, терма жамоа учун ўйнашни тўхтатса, бу фожиага айланади. Уни қўллаб-қувватлаш лозим. Ютиш-ютқазишидан қатъи назар. Ишимиз шундай, кимдир ютади ва аксинча. Терма жамоадан кетиш вариант эмас. Демак, у ўйнашда давом этишини айта оламан.

- Жаҳонда энг кўп совринга эга Гиггзнинг рекордига етиш учун сизга 4 соврин етишмаяпти. Олдингизга шундай мақсад қўйганмисиз?

- Тўғриси, йўқ. Кундан-кунга ўтиб яшайман. Жамоага ғалаба қозонишга ёрдам беришни хоҳлайман. Агар барчаси яхши кўриниш олса, натижалар келади. Олдимиздаги мақсадлар сари интиламан. Кўплаб футболчилар Гиггз каби ажойиб фаолиятга эга. Уларни қувиб ўтишни асосий мақсад қилиб олмаслик керак. Вақт барчасини ўрнига қўяди.

- “Барса”ни тарк этишингиз вақти келганини қачон тушундингиз?

- Барчаси яхши эмаслигини сезган пайтимда. Узоқ вақт жамоада бўлдим ва мен бундан зерикдим. У ердаги вақтимда ажойиб лаҳзаларни бошдан кечирдим. У катта тарихга эга клуб ва камдан-кам футболчига ушбу жамоада ўйнаш насиб қилади. Менга бу жамоада ўйнашимга ёрдам берган барчага раҳмат айтаман. Ҳар бир воқеанинг якуни бўлади. Барчасига нуқта қўйишга қарор қилдим, буни кимдир мен учун амалга оширмасдан аввал. Хоҳиш ва иштиёқ бўлмаган тақдирда футбол ўйнай олмайман. Энди янги саргузашт бошланяпти. Бу саёҳатда бор кучимни бераман ва воқеа бахтли тугайди деб умил қиламан.

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика