

Алвес судгача гаровсиз қамоқда қолади. Унга 4 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси берилиши мумкин.
“El Pais” манбасига кўра, жабрланувчи футболчидан молиявий товон ундирилишини эмас, Алвес қамоққа тушишини истамоқда ва адолат қарор топишига ишонмоқда. Буни қизнинг тақдим этган биологик далиллари ҳам тасдиқлайди.
Дани Алвеснинг кўрсатмалари эса бир неча бор ўзгарган. Дастлаб у барчасини инкор этган бўлса, энди 39 ёшли ўйинчи жабрланувчига тегажоғлик қилганини тан олди.
Бразилиялик ҳозирда Брайанс 1 қамоқхонасининг профилактика бўлимида ва у охирги 2 кун давомида деярли овқатланмади.
Аввалроқ, “Пумас” тажрибали ҳимоячи билан шартномани муддатидан олдин бекор қилганди.



