

36 ёшли футболчи "Барселона" клубини севиши ва ўзи ҳақида гапириб ўтди.
"Қарияпман? Ўзимни худди яхши винодек тасаввур қиламан — вақт ўтади, мен эса яхшилигимча қоламан. Ҳа ПСЖ билан шартнома тугамоқда, аммо ҳозир бор эътиборимни Бразилия термасига қаратганман. Копа Америкада муваффақиятли иштирок этишни хоҳлайман. Шундан сўнг, кетаман ёки қоламан? Бу ҳақда қарор қабул қилишим ва келажагим тўғрисида ўйлашим мумкин", - дейди Алвес.




