ЦСКА ҳимоячиси: "Аббосга келажакда ўзи хоҳлаган лигада ўйнашини тилайман"

Sherzod Nurmatov
31 июл 2025, 16:37
Москванинг ЦСКА клуби ҳимоячиси Игорь Дивеев ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшеҳир" жамоасига ўтиши ҳақида гапирди.

Футболчи Файзуллаевнинг орзуси қандай эканини билиши, шунинг учун у учун жуда хурсанд эканлигини такидлади.

"Мен Аббосга омад тилайман. Унга Туркияда муваффақият тилаган ҳолда, келажакда ўзи хоҳлаган лигага ўтсин дейман", – деди Дивеев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 21 ёшли футболчиси Туркия жамоаси билан 2030 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Спорт-Экспресс