UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  3 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  2 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  1 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  1 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  7 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  6 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2

Coca Cola Суперлигаси. "Бунёдкор"нинг Жиззахдаги нохуш серияси якунланди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Бунёдкор"нинг Жиззахдаги нохуш серияси якунланди

Coca Cola Суперлигаси 1-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

"Сўғдиёна" – "Бунёдкор"  0:1 (ТУГАДИ)

Зомин. "Зомин" стадиони. 14:00

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Равшан Абдувоҳидов

VAR ҳаками: Абдурашид Худойберганов

AVAR: Найим Қосимов

Назоратчи: Александр Попов

Комиссар: Бекзод Арипов

Гол: Умид Султонов (Игорь Иванович) 71, 0:1

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 8.Искандар Шайкулов (5.Аюбхон Нўъмонов, 76), 9.Зенан Займович ( 7.Сердер Сердеров, 57) , 10.Жавохир Қахрамонов, 11.Жасур Ҳасанов ( 26.Улуғбек Абдуллаев, 78), 12.Хислат Халилов ( 32.Нодиржон Сойибов, 76) 14.Бобурбек Юлдашев, 15.Тарик Исич, 22.Санжар Шоаҳмедов, 28.Станислав Андреев (6.Алишер Салимов, 76), 93.Марко Колакович

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 4.Элёр Орифов, 17.Муҳаммад Йўлдошев, 18.Миржалол Абдумуталов,

"Бунёдкор": 1.Суҳроб Султонов, 2.Алексей Носко, 4.Давронжон Эргашев (с), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Акбар Исматуллаев (10.Расул Йўлдошев, 76), 8.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 11.Игорь Иванович (17.Виктор Сотникау, 85), 15.Жасур Ҳакимов ( 99.Умид Султонов, 68) 22.Усмонали Исмоналиев, 33.Дониёр Абдуманнопов (29.Музаффар Олимжонов, 85), 34.Суҳроб Иззатов

Захира: 71.Сарвар Каримов, 5.Жасур Ёқубов, 25.Муҳаммад Сафо Фозилов, 36.Диёр Жалолиддинов, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов,

Огохлантириш: Бобур Йўлдошев  ("Сўғдиёна" )26, Жавоҳир Қаҳрамонов 36, Санжар Шоаҳмедов ("Сўғдиёна") 37, Марко Колакович 88, Шоҳруҳ Абдураҳмонов ("Бунёдкор") 90+5. 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ



Учрашув якунланди. 

90+5. ЗАРБААААААААА. Суҳроб Султонов сўнгги дақиқаларда жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. 

90+5. ОГОХЛАНТИРИШ. "Бунёдкор", Шоҳруҳ Абдураҳмонов 

90+5. Маълумот учун, "Бунёдкор" сўнгги бор "Сўғдиёна" майдонида 2018 йил ғалаба қозонган. . Кейинги 4та баҳсда мезбонлар 2 бор уч очкога эга чиққан бўлса, яна 2та беллашувда томонлар муроса кўчасини танлаган.  

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

88. ОГОХЛАНТИРИШ. "Сўғдиёна", Марко Колакович


78. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Жасур Ҳасанов ўрнига Улуғбек Абдуллаев тушди. 

76. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Акбар Исматуллаев ўрнига Расул Юлдашев тушди. 

76.ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Станислав Андреев ўрнига Алишер Салимов, Искандар Шайкулов ўрнига Аюбхон Нўъмонов, Ҳислат Ҳалилов ўрнига Нодиржон Сойибов тушди.

71. ГООООООООООООЛ. Игорь Ивановичнинг ҳимоячилар орасидан берган чиройли узатмасини Умид Султонов қабул қилиб олиб дарвозага аниқ йўллади. 

68. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Жасур Ҳакимов ўрнига Умид Султонов майдонга тушди. 

65. ЗАРБАААА. Иккинчи бўлимдаги илк хавфли вазият. Ҳислат Ҳалиловнинг жарима майдончаси ичида берган зарбаси хавфли кўриниш олди. 

63. Учрашувда темп паст. Хавфли вазиятлар кам. 

57. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна" Зенан Займович ўрнига Сердер Сердеров тушди. 

Иккинчи бўлимни меҳмонлар анча фаол бошлашди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. 

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

41. ЗАРБАААА. Жасур Ҳасанов жаримадан дарвозага аниқ зарба йўллади. Султонов яна бир бор маҳоратини ишга солди. 

39. ЗАРБАААА. Суҳроб Султонов Жасур Ҳасановнинг йўллаган зарбасини қийинчилик билан қайтариб қолди. 

37. ОГОХЛАНТИРИШ. Яна "Сўғдиёна" футболчиси огохлантирилди. Санжар Шоаҳмедов Суҳроб Иззатовга нисбатан қўпол ўйнади. 

36. ОГОХЛАНТИРИШ. Жавохир Қаҳрамонов рақиб жарима майдончаси ичида қўполлик учун огохлантирилди. 

28. "Сўғдиёна" ҳужумлар сонини оширди. 

26. ОГОХЛАНТИРИШ. Бобур Йўлдошевга симуляция учун сариқ карточка кўрсатилди. 

24. "Сўғдиёна"дан яна бир ҳужум. Станислав Андреевнинг зарбаси хавфли чиқди. 

22. Санжар Шоаҳмедов яна бир омадини синаб кўрди. Иккинчи уриниш ҳам самарасиз якунланди. 

15. "Сўғдиёна"дан яна бир ҳужум. Бобур Йўлдошев томонидан жарима майдончасига узатилган тўпни Суҳроб Султонов қайтарди. Қайтган тўпга Санжар Шоаҳмедов зарба берди. Бироқ ноаниқ. 

11. "Сўғдиёна" "Бунёдкор" жарима майдончаси ичида кескинлик юзага келтирганди. Ҳужум якунланмай қолди. 

6. Алексей Носконинг бурчакдан узатилган тўпдан сўнг боши билан берган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

4. Ўйин майдон марказида кечмоқда. Ҳозирча дарвозаларга аниқ зарба берилмади. 

Ўйин бошланди. 

- Учрашув 14:00да бошланади. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика