UZ

Сўнгги янгиликлар

18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  0 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 17:27Алаба яна жароҳат олди  0 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  3 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  8 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  2 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  1 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  2 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  3 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  2

Coca Cola Суперлигаси. Олтинчи турнинг энг яхшилари Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. Олтинчи турнинг энг яхшилари

Одатимизга кўра якунланган турнинг энг яхшиларини эълон қиламиз.

Тур дарвозабони - Зафар Сафаев ("Бухоро")

"Бухоро" клуби мавсумни учта мағлубият билан бошлаганди. Карантин бошланишидан аввал клуб легионерлари ўз юртларига жўнаб кетишганди. Бош мураббий Муҳсин Муҳаммадиев ҳам Россиядан қайтиб келиб, 14 кунлик карантиндан кейин фақат 6-турда жамоани ўйинга бошлаб туша олди. "Бухоро" Қаршида "Насаф"га етарли қаршилик кўрсата олди. "Аждарлар" ўйин давомида жуда кўплаб зарба беришди, бу зарбалар йўлига бухороликлар посбони Зафар Сафаев тўғаноқ бўлди ва "Бухоро" бу мавсум сафардаги илк очкосини қўлга киритди. Сафаев иккинчи бор тур дарвозабони сифатида эътироф этилди.

Тур голи - Фарҳод Бекмуротов ("Андижон")

Кўпчилик бу турда "Андижон" Жиззахда мағлубиятга учраб қайтишини тахмин қилгани бор гап. Сабаби "Сўғдиёна" рестартдан кейин "Пахтакор" ва "Локомотив"ни мағлуб этганди. Шу боис Бақоев жамоаси бу ўйинда сўзсиз фаворит эди. Барчаси "Сўғдиёна"нинг ғалабаси билан тугашига ҳеч ким монеълик қила олмайдигандек эди. Бироқ 90-дақиқада "бургутлар" сардори Фарҳод Бекмуротовнинг чамаси 25 метрлардан йўллаган кучли зарбаси суперголга айланди. Ушбу голни тур голи деб эътироф этдик. Бу турда Селим Нурмурадов ("Бунёдкор"), Суҳроб Бердиев ("Қўқон-1912") ва Азизбек Турғунбоев ("Навбаҳор") каби футболчилар ҳам чиройли голлар уришганини таъкидлаш лозим.

Тур футболчиси - Азизбек Турғунбоев ("Навбаҳор")

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби 6-турда Бекободда "Металлург"ни мағлубиятга учратди. Шипилов бошчилигидаги жамоа рестартни иккита кетма-кет ғалаба билан бошлаганди. "Лочинлар" "Металлург"нинг мана шу юришига чек қўйишди. Бунда жамоа етакчиси Азизбек Турғунбоевнинг ҳиссаси катта бўлди. Футболчи биринчи таймнинг ўзида икки бор Александр Лобанов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилиб дубль муаллифига айланди. Турғунбоев 2017 йилдан буён илк бор Ўзбекистон чемпионатида дубль қайд этди.


Тур мураббийи - Андрей Канчельскис ("Навбаҳор")

Юқорида айтганимиздек "Навбаҳор" бу турда Бекободда "Металлург"ни мағлуб этиб қайтди. Жорий мавсум "лочинлар" сафарда умуман ғалаба қозона олишмаган эди. Андрей Канчельскис бошчилигидаги жамоа "Металлург"ни Бекободда мағлуб эта олди. Россиялик мураббий сайтимиз томонидан ҳақли равишда тур мураббийи деб тан олинди.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика