Зафар Сафаев: "Металлург" билан хайрлашдим"

Narzulla Saydullayev
3 янв 2020
Ўтган мавсумни Бекободнинг "Металлург" жамоасида ўтказган дарвозабон Зафар Сафаев жамоани тарк этганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Сайтимиз мухбири посбон билан боғланиб вазиятга ойдинлик киритди.

- Салом Зафар! Янги йиллар билан! Эшитишимизга қараганда "Металлург"ни тарк этибсиз, шу ростми?
- Салом, байрамлар муборак бўлсин. Ҳа бу тўғри, "Металлург" билан шартномам якунига етди ва жамоа билан хайрлашишга қарор қилдим.

- Олдинда режалар қандай? Таклифларни кўриб чиқаяпсизми?
- Таклифлар йўқ эмас, айрим Суперлига жамоалари мени ўз сафларига қўшиб олишмоқчи эканликларини мураббийларим айтишмоқда. Лекин ҳозирча шахсан ўзимга хеч ким чиққани йўқ.

- Хориж клубларидан ҳам таклифлар борми?
- Хориж клубларидан таклиф олганим йўқ. Балки ўзимнинг агентим бўлмаганлиги туфайли хориж жамоаларидан таклиф олмаётгандирман.

- Сизнингча "Металлург" жамоаси янги мавсумда Суперлигада қандай ўринни қўлга киритиши мумкин? Масалан совринли ўринлар учун кураша оладими?
- Албатта! "Металлург" янги мавсумда кучли учликка кира олади. Жамоа яхши шаклланган ва тобора ўз услубига эга бўлиб бормоқда. Ўйлайманки "Металлург" навбатдаги мавсумда ОЧЛ йўлланмаси учун курашади.

Бекзод Толибов суҳбатлашди


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia