UZ

Сўнгги янгиликлар

12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  1 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  0 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   5 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  8 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  25 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  7 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  39

Coca Cola Суперлигаси. Наманганда бугун байрам, "Сўғдиёна"да инқироз давом этади Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. Наманганда бугун байрам, "Сўғдиёна"да инқироз давом этади

Coca Cola Суперлигаси 4-туридан ўрин эгаллаган "Навбаҳор" – "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.

Coca Cola Суперлигаси 4-тур

"Навбаҳор" – "Сўғдиёна" 3:0 (ТУГАДИ)

1 апрель. Наманган. "Марказий" стадиони. 18:00

Ҳакамлар: Темурбек Тўхтасинов, Ислом Азимов, Шоҳруҳ Аъзамов, Олим Тўйчибоев

VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев

AVAR ҳаками: Тимур Гайнуллин

Назоратчи: Марат Исмаилов

Комиссар: Бекзод Арипов

Гол: Милош Милович (Темурхўжа Абдухолиқов) 13, 1:0, Остон Ўрунов (Жамшид Болтабоев) 25, 2:0, Шаҳбоз Жўрабеков (Жамшид Искандеров) 50, 3:0

“Навбаҳор”: 1.Ўткир Юсупов, 5.Милош Милович, 6.Иброҳим Йўлдошев, 7.Остон Ўрунов (77.Асадбек Собиржонов,67), 10.Жамшид Искандеров (55.Асадбек Жўрабоев,77), 14.Жамшид Болтабоев, 17.Аброр Исмоилов (8.Жасурбек Яхшибоев,58), 21.Темурхўжа Абдухолиқов (11.Шоҳруз Норхонов,77), 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 27.Шаҳбоз Жўрабеков.

“Сўғдиёна”: 27.Милан Митрович, 4.Элёр Орифов (6.Алишер Салимов,64), 9.Женан Зажмович (7.Сердер Сердеров,46), 10.Жавоҳир Қаҳрамонов, 11.Жасур Ҳасанов (88.Самандаржон Мавлонқулов,46), 12.Хислат Халилов (32.Нодиржон Сойибов,46), 14.Бобурбек Юлдашев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 28.Станислав Андреев, 77.Даниэл Насриддинов (5.Аюбхон Нўъмонов,79), 93.Марко Колакович.

Огоҳлантиришлар: Йўқ – М.Колакович (33), Э.Орифов (45), С.Андреев (72).


 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ



Учрашув тугади. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

88. "Сўғдиёна" шу ўйинини илк дақиқалардан кўрсатганида балки бошқача ҳисоб 

87. ЗАРБААА. Бобур Йўлдошевдан зарба. Ноаниқ. 

86. ЗАРБААА. Санжар Шоаҳмедовнинг Ўткир Юсуповнинг қайтарган тўпидан сўнг берган зарбаси жуда хавфли чиқди. 

85. ЗАРБАА. Аюбхон Нўъмоновнинг зарбаси хавфли чиқди. 


79. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Даниэл Насриддинов ўрнига Аюбхон Нўъмонов тушди. 

77. Жамшид Искандеров ўрнига Асад Жўрабоев, Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига Шоҳруз Норхонов тушди. 

76. Милош Миловичга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

73. ЗАРБААААААА. "Сўғдиёна" ниҳоят ўйинда хавфли вазият яратди. Жамоа уйғонди ва ҳужумга ўтди. Жавоҳир Қаҳрамонов ҳисобдаги фарқни қисқартириши мумкин эди. Ўткир Юсупов бунга руҳсат бермади. 

Бугунги учрашувга 13950 нафар томошабин ташриф буюрди. 

68. ЯХШИБОЕЕЕВ. Жасур деярли бирга бир вазиятда рақиб дарвозасини ишғол қила олмади. 

67. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Остон Ўрунов ўрнига Асадбек Собиржонов тушди. 

63. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Элёр Орифов ўрнига Алишер Салимов тушди. 

58. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Аброр Исмоилов ўрнига Жасур Яхшибоев тушди. 

57. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Санжар Шоаҳмедов ўрнига Нодиржон Сойибов тушди. 

52. "Сўғдиёна" учун бугунги ўйин деярли тугаб бўлди. Мутлоқ устунлик мезбонларда. 

50. ГООООООООООООООООООООЛ. Майдон марказида тўпни олиб қўйган Жамшид Искандеров битта аниқ узатма билан Шаҳбоз Жўрабековни қулай вазиятга олиб чиқди. Жўрабеков битта аниқ зарба билан собиқ жамоасини жазолади. 

48. "Сўғдиёна" вазиятни ўнглашга ҳаракат қилмоқда. Самара чиқмаяпти. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Зарбалар: 7/5 - 1/0


Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сўғдиёна", Элёр Орифов

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

40. Ўйин темпи пастлади. Вазиятлар кам. 

38. Учрашув давом этади. 

38. Жамоалар ифторлик қилиб олиши учун Темур Тўхтасинов қисқа танаффус берди. 

34. ЗАРБА. Жамшид Искандеровнинг зарбаси зўр чиқди. Лекин гол бўлмади. Ўйиннинг безаги гол билан. 

33. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сўғдиёна", Марко Колакович

27. "Сўғдиёна" комбэк қиладими? Кўрамиз ва кузатамиз. 

25. ГООООООООООООООООООЛ. Мукаммал ва ишланган комбинация, Остонни ўзи ҳужумни бошлади ва Жамшид Болтабоев билан бир тепар услубида жарима майдончасига кириб зарба йўллади. "Сўғдиёна"нинг аҳволи танг!

Тўп назорати 51-49 %

17. Голдан сўнг жиззахликлар бироз олдинга ўтгандек бўлди. Бироқ вазиятлар ооо дейдиган даражада хавфли эмас. 

13. ГООООООООООООООООЛ. Темурхўжа Абдухолиқовнинг заргарона узатмасини Милош Милович боши билан "Сўғдиёна" дарвозага йўллаб қўя қолди. Майдон эгалари ҳисобни очди. Ана шундай гаплар. 

12. Мезбонлар футболчиси Жамшид Болтабоев гол уриш учун қулай вазиятга чиқиб борди. Лекин якуний зарбани йўллашда секин қарор чиқарди. Натижада Митрович тўпни эгаллаб олди. 

7. ЗАРБА. Жокичнинг зарбасини Митрович қийинчиликсиз эгаллаб олди. 

1. "Сўғдиёна" илк дақиқалардан катта куч билан олдинга ўтди. Ҳужум кескин тус олди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келди. Учрашув бошланди. 

Шунингдек, водийликлар "бўрилар" билан ўтган йили Ўзбекистон кубоги доирасида тўқнаш келган. Учрашувнинг асосий ва қўшимча вақтларида ҳисоб очилмаган. Пенальтилар сериясида эса Самвел Бабаян шогирдларининг қўли баланд келган. 

- Чемпионат доирасидаги ўзаро охирги 5 учрашувда наманганликлар рақибини мағлуб эта олмаган, аксинча, шулардан тўрттасида жиззахликларнинг қўли баланд келган. "Лочинлар" сўнгги бор 2020 йилги мавсумда бўлажак рақибини мағлуб этишнинг уддасидан чиққан. 

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика