Coca-Cola Суперлигаси. Бугун Андижон ва Бухорода ўйинлар бор

Narzulla Saydullayev
30 окт 2019, 09:48
Бугун Coca-Cola Суперлигасида 23-турдан ўрин олган навбатдаги икки баҳс бўлиб ўтади.

"Андижон" ва "Бунёдкор" жамоалари шу кунгача 19 маротаба баҳс олиб боришган. Ўтказилган 19 та учрашувнинг 15 тасида “Бунёдкор” жамоасини қўли баланд келган бўлса, “Андижон” бир маротаба ҳам ғалаба қозона олмаган. 4 та учрашувда эса дуранг натижаси қайд этилган. “Андижон” “Бунёдкор” жамоаси дарвозасини 3 маротаба ишғол этган бўлса, “Бунёдкор” эса 33 марта гол киритишга муваффақ бўлган. 


Coca-Cola Суперлигаси / 23-тур
30 октябрь, чоршанба
АНДИЖОН – БУНЁДКОР
Ҳакамлар
: Илгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Элёр Турсунов
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Шоҳрух Саид
 


Ушбу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 27 марта тўқнаш келишган. Ўзаро учрашувларнинг 9 тасида қўқонликлар ғалаба қозонишган. “Бухоро” ўйинларнинг 15 тасида зафар қучган, 3 та баҳсда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати – 53-37, “Бухоро” фойдасига. Ўзаро ўйинларда Бухороликлар 48 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 30 тани ташкил этади.



30 октябрь, чоршанба
БУХОРО – ҚЎҚОН-1912
Ҳакамлар:
Вадим Агишев, Ришат Нўъмонов, Дониёр Сайлавов, Наим Қосимов
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов
Комиссар: Эркин Бахтиёров


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›