UZ

Сўнгги янгиликлар

01:35Ташкилотни кескин танқид қилган Марсело Бьелсага КОНМЕБОЛ томонидан иш очилди  1 01:15Расман: Моуринью бошқарувидаги "Фенербахче" Сен-Максименни ижарага олди  0 00:55Вагиз Галиулин: “Ўзбекистон Суперлигаси савияси Россия биринчи дивизионидан анча юқорилаб кетди”  2 00:33Расман: Австралия терма жамоаси дарвозабони "Рома"га ўтди  1 00:10"Ордабаси" ЕЧЛ саралашидаги юришини биринчи босқичдаёқ тугатди   6 23:35Килиан Мбаппе: "Перес – дунёдаги энг зўр президент"  11 23:05Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоасини мағлуб қилди  1 22:39Ўртоқлик ўйини. ОКМК Тожикистон грандини ўта йирик ҳисобда таслим этди  9 21:44Обамеянг "Марсел"дан кетишини эълон қилди. Ҳужумчи Саудия Арабистонига йўл олади  0 21:21Ламин Ямаль янги мавсумни янги рақамда бошлайди  227 20:54Марко Ройснинг кейинги манзили аниқ бўлди  0 20:30Расман: Тиаго Алькантара "Барселона" мураббийлар штабига қўшилди  1 19:55"Динамо" назорат баҳсида Қирғиз Республикаси клубини йирик ҳисобда мағлуб этди  4 19:39Евро-2024да порлаган ҳужумчи "Лион"да тиббий текширувдан ўтмоқда  0 19:17Хави: "Педри билан бўлган хатони Ямаль билан такрорламаслик керак"  2

Coca Cola Суперлигаси. "Навбаҳор" Навоийда қийинчилик билан ғалаба қозонди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Навбаҳор" Навоийда қийинчилик билан ғалаба қозонди

Coca Cola Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Навбаҳор" учрашуви якунланди.

Coca Cola Суперлига, 14-тур
ҚИЗИЛҚУМ – НАВБАҲОР 1:2
30 июль 2023 йил. Навоий, "Ёшлар" стадиони. 20:00

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Фарруҳ Янсупов
VAR ҳаками: Наим Қосимов
AVAR: Элнур Дониёров
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Диёр Хотамқулов

Гол: 0:1 — 3, Жамшид Болтабоев (Темирхўжа Абдухолиқов), 1:1 — 14, Ислом Кенжабоев, 1:2 — 60, Жасур Яхшибоев (Тома Табатадзе)

"Қизилқум": 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Багтияр Гургенов, 10.Ислом Кенжабоев (30.Исломжон Тошпўлатов, 74), 11.Акаки Шулаиа, 13.Николай Тарасов, 23.Шерали Жўраев (44.Жўрабек Маннонов, 54), 24.Ифеани Ифеани, 25.Азизбек Усмонов, 77.Гиорги Куҳианидзе, 87.Алишер Саноев (17.Муҳаммадали Ғиёсов, 74), 92.Марко Симоновски.

Захира: 16.Дилшод Йўлдошев, 22.Артём Макосин, 4.Илҳом Ваҳобов, 5.Самандар Шукуриллаев, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 79.Диёр Раҳматуллаев.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 5.Милош Милович, 6.Иброҳим Йўлдошев, 7.Остон Ўрунов (19.Дониёр Абдуманнопов, 76), 8.Жасур Яхшибоев (17.Аброр Исмоилов, 70), 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 21.Темирхўжа Абдухолиқов (91.Тома Табатадзе, 46), 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 24.Даврон Ҳошимов (27.Шаҳбоз Жўрабеков, 46).

Захира: 12.Игнатий Нестеров, 4.Азим Аҳмедов, 20.Музаффар Мўминов, 31.Лука Чермел, 77.Асадбек Собиржонов.

Огоҳлантириш: Даврон Ҳошимов (10), Алишер Саноев (32), Тома Табатадзе (76).


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!

90+3. Юсуповнинг тўп билан ҳазиллашгиси келди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

85. "Қизилқум" футболчисининг жароҳати жиддийга ўхшайди. Унга яна ёрдам кўрсатилди.

82. Шулаиа тиббий ёрдамга муҳтож. Мезбонларда толиқиш аломати яққол сезилмоқда. Биринчи бўлимдаги шиддат кўзга ташланмаяпти.  

79. Абдуманнопов қанотдан узатилган тўпни дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

76. Табатадзе огоҳлантирилди.

70. "Навбаҳор"да ўзгариш. Исмоилов Яхшибоевни алмаштирди.

66. Яхшибоев ўйиндан ташқари ҳолатда рақиб дарвозасини ишғол қилди.

63. Ўйиннинг қизғин паласига келдик. Жанжал бошланди.

60. ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Табатадзенинг пасидан сўнг Яхшибоев яхши нуқтага очилди ва яхши зарба билан жамоасини олдинга олиб чиқди.

58. Табатадзе "Навбаҳор" таркибидаги расмий дебют голини уришига Илёсов йўл қўймади.

57. Ифеанининг зарбасига аниқлик етишмади. "Қизилқум"ни ҳам Осиё чемпионлари лигасига ҳам таклиф қилиб кўрса бўларкан.

56. Кенжабоев югурди, югурди, охири майдон тугаб қолди.

53. Шулаиа Ибрагимович каби бўйга эга бўлганида, ҳисобни ўзгартирган бўларди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Меҳмонлар сафида икки ўзгариш рўй берди.

Биринчи бўлим якунланди!

45+4. Илёсооооооооооооооооооооооов зарба йўналишини топди!

45+3. Ҳакамнинг қарори ўзгармади. Яхшибоев нуқта ёнида.

45. "Қизилқум" дарвозасига пенальти белгиланди. Ҳакам ВАР билан гаплашмоқда.

43. "Қизилқум"нинг кетма-кет зарбаларига наманганлик ҳимоячиларнинг оёқлари дарвозабонлик қилмоқда.

36. Бабаян Ҳошимовга қарата яхши гап айтмаганини унинг нигоҳидан билиб олиш мумкин.

34. Искандеровнинг жаримадан тепган тўпи "жонли девор"дагилардан бирининг белини массаж оладиган ҳолга келтириб, Илёсовга бориб тушди.

32. Шулаиа тепган тўп рақиб посбони билан бирга дарвоза устунига бориб тегди. "Навбаҳор"га ғайирлигим йўқ, шунчаки "Қизилқум" намойиш этаётган ўйиндан жуда хурсандман.

28. Симоновскининг бош билан йўллаган зарбасига бироз дарвоза калталик қилди. Тушунмаяпман, чемпионлик учун курашаётган "Навбаҳор" кўк либосда ўйнаяптими ёки формани алмашитириб олишдими?!

27. Жўраевнинг тепган тўп дарвозани эмас,унинг ортидаги баннерни ишғол қилди.

24. Саноевнинг жаримадан йўллаган зарбаси пойтахтга йўл олиш учун аэропорт томон отланди.

21. Кенжабоев тезкор қарши ҳужумда рақиб дарвозасининг пешонасини нишонга олди.

19. "Қизилқум" посбони жанговар фильмлардаги сингари тепиш билан жамоадоши оширган тўпни қайтариб юборди.

16. Кенжабоев рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам эса ҳадеб пенальти белгилавермаййман-ку деди.

14. ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кенжабоев 11 метрли нуқтадан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Юсупов тарвузни қўлтиқлагандек тўпни тутиб олмоқчи эди, аммо тўп қайсарлик билан ундан қочиб кетди.

13. "Навбаҳор" дарвозаси томон пенальти белгиланди! Яхшибоев Шулаиага нисбатан жарима майдончасида қўполлик ишлатдию.

10. Даврон Ҳошимов майдонга тушган ўйинда карточка олмаса, кечқурун алаҳсираб чиқарди. Энди унинг кўнгли хотиржам бўлди.

8. Футболчилар ҳакамдан эмас, унинг чўнтагидан қўрқишади. Ҳозирги вазиятга бош ҳакам Ўруновга яна бир шундай ҳаракат қилсанг, чўнгатимда сенга аталган совға бор деди.

3. ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Болтабоев узоқ масофадан рақиб дарвозасини ишғол қилди! "Қизилқум" футболчилари ўйин бошлаганини билмаганди шекилли.

Майдондаги тўрт ҳакам, йигирма икки футболчи, захира ўйинчилари ҳамда беш мингга яқин томошабин жимжилоғимдай келадиган ҳуштакнинг уйқудан уйғонишини кутиб, ўйинни бошламай турибди. Ҳуштакжонимизнинг овози чиқди, ўйин ҳам старт олди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Бугун "Қизилқум" оқ-қизил, "Навбаҳор" тўқ кўк рангли либосда ҳаракат қилади. 

"Девочка, стоп, не надо" деган ашула янграётган экан "Қизилқум" ўйингоҳида. Кайфият яхши, лекин рақс тушишни билмайман.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Навоийда иккинчи давранинг илк учрашуви ўтказилади. Ўйинни томоша қила олмаётган мухлислар учун матнли трансляцияда ҳозир-у нозирмиз. 

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика