Чуамени: "Мбаппе – дунёнинг энг яхши футболчиси. Кейинги ўйинда буни исботлашини истайман"
15 дек 2022 16:29
Янгиликлар
Чуамени: "Мбаппе – дунёнинг энг яхши футболчиси. Кейинги ўйинда буни исботлашини истайман"
Орельен Чуамени Килиан Мбаппени дунёнинг энг яхши футболчиси деб билади.
Кеча Франция терма жамоаси ЖЧ-2022 ярим финалида Марокашни мағлуб этди (2:0). Дидье Дешам шогирдлари якшанба куни финалда Аргентинага қарши баҳс олиб боришади.

"Биз яна финалга чиққанимиздан жуда хурсандмиз. Энди Аргентинага қарши ўйнаймиз. Барча финаллар қойилмақом ўтади, лекин Мессига қарши бундан ҳам яхшироқ бўлади, чунки у ажойиб ўйинчи. Мақсадимиз – тикланиш ва якшанба кунги ўйинга тайёргарлик кўриш.
Мен учун Мбаппе дунёнинг энг яхши футболчиси ва кейинги ўйинда буни исботлашини истайман.
Мессига қарши ўйнаш жуда қийин. Биз уни тўхтатиш режасини тайёрлаймиз. Месси ажойиб ўйинчи, лекин уларнинг жамоасида бошқа кўплаб яхши ўйинчилар бор", – деди "Реал" ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси.
Ўхшаш янгиликлар
00:35
Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил" 6
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар