UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  9 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  2 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  15 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5

Черан Тожиевга яқинлашди — "Қизилқум" - "Пахтакор" учрашувидан 8та факт Янгиликлар

Черан Тожиевга яқинлашди — "Қизилқум" - "Пахтакор" учрашувидан 8та факт

Кеча "Қизилқум" - "Пахтакор" учрашуви билан Суперлиганинг 12-тури якунланди.


Қизилқум

Суперлига. 12-тур

23/06/2022, 20:00

2
:
0
Тугади

Пахтакор

Сардор Рашидов - 69', Драган Черан - 90'

45'
90'
45'  Шон Пол Комолафе
65'  Александар Станисавлевич (Салим Мустафоев)
65'  Олег Зотеев (Алишер Санаев)
79'  Шерали Жўраев (Бобурбек Юлдашев)
30'  Икром Алибоев
45'  Одилжон Ҳамробеков
46'  Шаҳзод Азмиддинов (Хожимат Эркинов)
69'  Сардор Рашидов
69'  Драган Черан
90'  Диёр Холматов (Аббосбек Файзуллаев)
90'  Драган Черан
90'  Драган Черан (Рустам Турдимуротов)


Мазкур учрашувга оид бир қанча қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 


1. "Пахтакор" навоийликлар устидан Суперлигадаги 38 ғалабасини қўлга киритди. "Қизилқум" эса 2017 йилдан бери ҳали очко олишни уддасидан чиққани йўқ. 

2. 2004 йилда туғилган Рустам Турдимуродов бугун "Пахтакор" либосида Суперлигада дебют қилди. У 90+3 дақиқада Драган Чераннинг ўрнига майдонга туширилди. 



3. Драган Черан жорий йил "шерлар" либосида Суперлигадаги 6 голини урди. 

4. "Пахтакор"нинг Суперлигадаги мағлубиятсиз серияси давом этади. Ҳозирча Славче Войнески шогирдлари 5та дуранг, 5та ғалаба қайд этишган.



5. "Қизилқум" Суперлигадаги 4 мағлубиятини қабул қилиб олди. 

6. Шавкат Насибуллаев бу йил "Қизилқум" иштирокидаги иккинчи ўйинда ишлади. Барчасида Навоий шаҳри жамоаси мағлубиятга учради,  АГМК 1:4, "Пахтакор" 0:2.



7. Сардор Рашидов ҳам 12-турга келиб голлари сонини очди. Жорий йил ҳисобидан Суперлигадаги илк голини "Қизилқум"га урди.

8. Драган Черан "Қизилқум" билан ўзаро ўйинлардаги "Пахтакор" таркибидаги 7 голини урди. Бу борада энг яхши кўрсаткич Зайниддин Тожиевда,8та гол.


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика