UZ

Сўнгги янгиликлар

07:34Пролига. Бугун Суперлига йўлланмасига эга чиқадиган жамоа аниқ бўлади  0 04:19U-17 ЖЧ. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 04:01Мўминхон Баходирхонов: "Агар Ирландия ўз кучи билан ютган бўлса, ҳали улар билан кўришамиз"  3 03:00АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:57А Серия. Турин дербисида ҳисоб очилмади, "Милан" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди  1 02:50Исломбек Исмоилов: "168 сантиметр бўйга эга футболчи 190 сантиметрликни ютиши жуда қийин"  11 02:06Эрон терма жамоаси ноябрь ойидаги йиғин учун таркибини эълон қилди  0 01:45Миср ноябрдаги йиғин учун таркибни эълон қилди, Салоҳ Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин  1 01:36Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби маълум  0 01:22U-17 Жаҳон чемпионати. Ирландия — Ўзбекистон 2:1  0 00:40АПЛ. "Арсенал" меҳмонда 90+4 дақиқада урилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди  19 00:34Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Аҳли" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтди, Роналду яна пенальтидан гол урди  2 00:30Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Леванте"ни мағлуб этди, Гризманн захирадан майдонга тушиб, дубль қайд этди  1 00:13Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:3  0 23:38Бундеслига. "Байер" 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди, "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" меҳмонда очко йўқотди  1

Баҳром Ҳайдаров: "Камида дуранг билан қайтишни ният қилгандик" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Камида дуранг билан қайтишни ният қилгандик"

Суперлига 25-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қўқон-1912" (3:0) учрашувидан сўнг "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугун турнир жадвали пешқадамига қаршига майдонга тушдик. "Насаф"нинг қай даражада кучли эканини ҳамма билади. Биз бу жамоага қўлдан келганча қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилдик. Чунки биз учун ҳар бир очко тиллога тенг. Камида дуранг билан қайтишни ният қилгандик. "Насаф" кўп жабҳада устунлик қилди, буни тан олиш керак. Кам вазиятларга эга бўлдик, лекин фойдалана олмадик. Бугун рақиб ҳимоячилари ва дарвозабони яхши ҳаракат қилди. Тўғри, 0:3 ҳисобидаги мағлубият ёқимсиз, аммо охиригача курашишгани учун футболчиларимизга раҳмат айтаман. Рақиб сафида Черан, Норчаев каби маҳоратли ўйинчилар бор ва улар кўп нарсани ҳал қила олади.

- Бу ўйинда қулай имкониятлар кўп бўлди. Лекин голга айлантиришда нима етишмади?

- Буни ҳар хил изоҳласа бўлади: маҳорат, совуққонлик етишмади дейиш мумкин. Жамоамиздаги кўп футболчилар ҳали катта даражада ўйнамаган, бу ҳам ўйинга таъсир қилди. Яна Норчаев мисолида айтадиган бўлсам, у пайт келишини ва гол уришини сезади ёки шуни кутиб юради. Бизнинг ҳужумчиларга эса ҳали бу нарса тўлиқ сингиб кетгани йўқ.

- Бир пайтлар ўзингиз ҳам "Насаф"да ўйнагансиз. Ўша давр билан ҳозирги футболда нима ўзгарди?

- Агар "Насаф" мисолида айтадиган бўлсам, ҳозир жамоа анча ақлли футбол намойиш этяпти. "Насаф" таваккал ўйин намойиш қилаётгани йўқ. Гол уриб олгач керак паллада орқага қайтиб, нафас ростлаб сўнг яна ҳужумга ўтяпти. Ҳозир кўп жамоалар шунга ўхшаш ақлли футболни ўрганиб олди. Қолаверса "Насаф"да ижрочилар кўп, масалан Ойбек Бозоров жуда тезкор ва қарши ҳужумларда жуда фойдали. Олдин фақат бир хил футбол ўйналарди. Ҳозир эса "Насаф" ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам, қарши ҳужумда ҳам бир хил ўйнай олади. Тактика ва стратегияга бўлган эътибор ошди. 2000-йиллардаги футболда индивидуал кучли футболчилар кўп нарсани ҳал қиларди, ҳозир эса жамоавий ўйинга ўтилди. Мураббийлар савияси ҳам ошди.

- Лекин олдинги давр футболини мухлислар маза қилиб кўрарди. Бунга нима дейсиз?

- Гапингизда жон бор. Ҳозир футбол прагматик кўриниш оляпти. Натижа биринчи ўринга чиқиб бўлди. Ҳамма натижа хоҳлайди. Ҳозирги футболда жамоалар ҳимояланишни ўрганиб олди. Кўпчилик қарши ҳужумни маъқул кўряпти. Фақат ҳужумкор футбол намойиш этадиган клублар қолмади ҳисоб. "Барселона" бор-ку дейишингиз мумкин, аммо "Барса" ҳам юқори ҳимояланяпти. Шу боис фақат ҳужум қилаётганга ўхшайди.

- Муҳаммаданас Ҳасанов, Шоҳруҳ Гадоев каби етакчиларнинг алмаштирилиши нима билан боғлиқ?

- Ўйин пайти турли фикрлар юзага келади. Энди кимнинг қандай ҳолатда эканини биз мураббийлар биламиз, ким қанчалик чидамли буни доим кузатиб борамиз. Ўйлайманки, бугун бу футболчилар ўрнига тушганлар йўқолиб қолмади ва ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишди.

- Пенальти белгиланган вазиятга фикрингиз?

- Бу ўринда ҳимоячимизга эътирозим бор. Ёш футболчиларнинг кучли жамоада ўйнагиси ёки бўлмаса четга кетиб фаолият юритгиси келса оддий вазиятда хатога йўл қўймаслиги керак бўлади. Ҳар доим ҳаракатда бўлиш керак. ВАР борми ё йўқми, тўп қўлга тегса ҳакам пеналти қўйишини ҳимоячи билиши шарт. Ўша вазиятда футболчимиз бошқачароқ ҳаракат қилса ҳам бўларди.

- Сизнингча, бу йил ким чемпион бўлади?

- Бу қийин савол. Яқинда ҳам шу саволни беришди. Ҳозир кўряпмизки, "Насаф" ва "Нефтчи" чемпионликка асосий даъвогар. Бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари ўтиб бўлди ва эндиликда қолган баҳслар ҳал қилади. Суперлигамиз тугашига 5та тур қолди. Буёғига осон ўйиннинг ўзи йўқ. Ўтган йил "Насаф" чемпион бўлади деб айтгандим, лекин бу йил айтиш қийин.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
17 окт 09:51:05
САРА 1971
Кукон битта гол урганида эди. хаммаси бошкача булар эди. Тажриба барибир тажрибада.
   
17 окт 09:11:04
safo78
Қўқонни ўйинни зўр фақат охирги паллаларда маҳоратли ижрочилар етишмади
   
17 окт 08:13:49
TOMJIQ_OLOT
Фабио Каннаваро ўзининг ёрдамчиси Франческо Троизе билан бирга вилоятларга бориб, бевосита стадиондан футбол томоша қилиши бу жуда ажойиб ҳолат! Офарин! Ҳатто Суперлига аутсайдерлари бўлган "Машъал" – "Хоразм" учрашувини ҳам стадиондан томоша қиларкан. Мана шу ҳақиқий профессионаллик! Офарин!
   
16 окт 23:49:54
STENLESS..R
Хайдаров жамоани зур таёрлабди гап йук Кукон бугун зур уйнади хужум зур факат якунлашда омади келмайди Насаф чемпионликка кийналиб лекин амалласа булади келаси уйинларга икки жамоага хам омад
   
16 окт 23:49:40
STENLESS..R
Хайдаров жамоани зур таёрлабди гап йук Кукон бугун зур уйнади хужум зур факат якунлашда омади келмайди Насаф чемпионликка кийналиб лекин амалласа булади келаси уйинларга икки жамоага хам омад
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика