UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  5 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  4 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  26 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

Чемпионлар Лигаси кубоги уларга ҳам насиб қилармикин? Янгиликлар

Чемпионлар Лигаси кубоги уларга ҳам насиб қилармикин?

Бугун Чемпионлар Лигасида иштирок этаётган фахрий футболчиларга назар ташлаймиз.


Улар бош совринни ютиб, бунга лойиқ эканликларини жорий йилнинг май ойида исботлашларига ҳали вақт ҳам, имконият ҳам етарли.
Дарвозабон

Жанлуижжи Буффон (“Ювентус”; Италия) – 40 ёш

Буффон Европанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақасида юздан ортиқ ўйинда қатнашиб, уч бор финалга чиққан. Ҳар сафар бироз омад етишмай мағлубиятга учраган ва натижада ҳеч қандай соврин юта олмаган. Хўш, унинг орзулари ушалмай қолиб кетаверадими? Нима бўлганда ҳам, Жижжи профессионал фаолиятидаги хайрлашув учрашувини Чемпионлар Лигасида доирасида “Уэмбли” стадионида ўтказса керак, дастлабки ўйинда Туринда барчангизга маълум “Кекса синьора” “шпорлар” билан 2:2 ҳисобидаги дуррангга имзо чекди. Тан олиш лозим, Буффон ўрганиб қолганимиз, ишончли футбол намойиш эта олмади. Шундай бўлсада, италияликлар ҳамон кейинги босқичга чиқиш, Жижжи эса Чемпионлар Лигасида бош совринига эга чиқиш учун имкониятларни сақлаб қолмоқда.

Ҳимоячилар

Луис Антонио Валенсия (“Манчестер Юнайтед”; Эквадор) – 32 ёш
Ўнг қанот ҳимоячи позициясига муносиб номзод топилмади. Валенсия МЮ сафига Москва шаҳридаги Чемпионлар Лигасидаги ғалабадан бир йил ўтиб келиб қўшилади. 2011 йилда Луис Антонио “Уэмбли”даги ҳал қилувчи ўйинда иштирок этган, аммо “манкуниянлар” рақиб “Барселона”га имкониятни, унга қўшиб бош совринни ҳам бой беришади. Эквадориялик бу йил 33 ёшни қаршилайди, кейинги йил унинг “Қизил иблислар” билан тузган шартномасининг муддати эса ўз ниҳоясига етади. Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш учун бўлган имконият эса борган сари камаймоқда.  

Тиаго Силва (ПСЖ; Бразилия) – 33 ёш

Тиаго Силванинг кундан кунга имконияти пасайиб бормоқда, ахир у кузда 34 ёшни қаршилайди. ПСЖ эса яна плей-оффнинг дастлабки босқичиданоқ Чемпионлар Лигасини тарк этиш “ҳаракатида”. Унаи Эмери “Сантьяго Бернабеу”да бўлиб ўтган ўйинда тажрибали бразилияликни эмас, ёш Кимпембени афзал кўрди. Шундай экан, Силва бир йилдан кейин Чемпионлар Лигасига даъвогарлик қилмайдиган клубда бўлиб қолиш эҳтимоли юқори. Тиаго учун бу ачинарли ҳолат албатта, ахир у бир неча йиллар мобайнида топ-листларда дунёнинг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бири ҳисобланган.    

Матс Хуммельс (“Бавария”; Германия) – 29 ёш

Хуммельс бугун тилга олинган ўйинчилар ичида анча ёш ва уни олдинда бир неча омадли мавсумлар кутиб турибди. Ахир ҳимоя марказида футболчи бемалол 35 ёшларгача ўйнай олади. Шунга қарамай, Матсни рўйхатга қўшишга қарор қилдик. Чунки, у бир маротаба Дортмунднинг “Боруссия” клуби таркибида Чемпионлар Лигаси финалида мағлубиятга учраган. Энди футболчи ўшанда собиқ жамоасини финалда мағлуб этган “Бавария” сафида ҳаракат қилмоқда. Демак, унинг имкониятларини юқори баҳоласак бўлади. Ким билади дейсиз, балки айнан Хуммельс уч ойдан сўнг “ғолиб бўлмаган жентлменлар” рўйхатидан чиқиб кета олар?

Жоржо Кьеллини (“Ювентус”; Италия) – 33 ёш

Агар ҳозирги мавсум Буффон учун — сўнгги нажот бўлса, у ҳолда Кьеллинининг ҳали яна бир-икки имкони бор. Ахир у ҳам августда 34 ёшни қаршилайди. Тажрибали Жоржо Кьеллини “Ювентус” билан икки бор Чемпионлар Лигаси финалида мағлуб бўлди, аммо ҳамон бош совриндан умидини узгани йўқ.


Ярим ҳимоячилар

Артуро Видаль (“Бавария”; Чили) – 30 ёш

22 май куни, Киевдаги Чемпионлар Лигаси финалидан 4 кун аввал, Артуро Видаль 31 ёшга тўлади. “Бавария” таркибида фақат Хуммельс муваффақиятсизликка учраган эмас. Видаль 2015 йил соврин учун ҳал қилувчи баҳсда “Барселона”га имкониятни бой берган ва шундан сўнг, Туриндан Мюнхенга кўчиб ўтганди. Видаль — ажойиб ярим ҳимоячи. Аммо, у яна қанча мавсум иштирок этади, буни энди вақт кўрсатади. Хуллас, ғалаба қозониш вақти келди!    

Сеск Фабрегас (“Челси”; Испания) – 30 ёш
Чемпионлар Лигаси Кубоги Фабрегасдан анча вақтдан бери “қочиб юрибди”. Сеск 19 ёшидаёқ Чемпионлар Лигасида қатнашган, аммо “Арсенал” таркибида “Барселона” клубига ғалабани бой берган. Фабрегас 2011 йилда Европа клублари орасида аллақачон чемпионликка эришган “каталонияликлар” клубига ўтди ва “Камп Ноу”да ҳеч қандай натижа кўрсатмай 3 мавсум тўп тепди. Буни қарангки, Сеск “кўк-анорранглилар” жамоасидан кетганидан сўнг, “Барса” яна Чемпионлар Лигасини қўлга киритди. Ҳозирда Сеск ва унинг клуби “Челси” совринни қўлга киритиш учун айнан “блаугранас”дан ўзиб кетиши керак.    

Давид Сильва (“Манчестер Сити”; Испания) – 32 ёш
Европа ва жаҳоннинг яна бир чемпиони бўлмиш Давид Сильва ҳам мана 32 ёшга тўлди. Шундай экан унинг ҳам ғалабага бўлган имконияти тобора камайиб бормоқда, имкониятдан ҳам кўпроқ вақти оз қолмоқда. Лекин у ҳозирда Хосеп Гвардиола қўл остида биргаликда фаолият юритмоқда. Демак, бугунги кунда “Манчестер Сити” ушбу совринни қўлга киритишга асосий даъвогарлардан бирига айланганини инобатга олсак, испаниялик футболчидан ҳали умид қилсак бўлади.      


Ҳужумчилар

Гонсало Игуаин (“Ювентус”; Аргентина) – 30 ёш

Замонавий футболнинг энг машҳур ҳужумчиларидан бири, аммо доим ҳам омади келмайдиган йигит Гонсало Игуаин. Аргентина термаси сафидаги халқаро мусобақалар финалларидаги ноаниқ зарбалар сўзимиз исботи бўла олади. “Ювентус” сафида ҳам ҳал қилувчи ўйинда собиқ жамоаси “Реал”га имкониятни бой берди. Гонсало Чемпионлар Лигасида “узоққа бориш санъати” билан яхши таниш. Бу борада у Агуэро ва Каванидан олдинда, аммо шунда ҳам совринни боши узра кўтариш ҳали насиб қилмади.

Роберт Левандовски (“Бавария”; Польша) – 29 ёш
Левандовски ҳам Хуммельс каби ҳаракатланмоқда. У Дортмунддан Мюнхенга ўтган. Роберт “Уэмбли”даги икки Германия жамоаси финалида ютқизган, сабаби у ҳам ҳали “Бавария”га ўтиб улгурмаганди. Янги жамоада эса ҳали зафар қучиш насиб этмади. Ваҳоланки у машҳур мураббийлар билан ишлашга улгурди: Гвардиола ва Анчелотти – Юпп Хайнкес каби Чемпионлар Лигасининг бир неча карра ғолиби.

Златан Ибрагимович (“Манчестер Юнайтед”; Швеция) – 36 ёш
Рўйхатимизни биринчи футболчиси учун ҳам, сўнгги вакили учун ҳам ушбу мавсум чинакамига охирги имконият. Буффон фаолиятини тугатса, Ибрагимович АҚШ томон йўл олади. Златан миллий чемпионатларда қатор ғалабаларга эришган ва қаерда ўйнамасин кўплаб голлар уришга муваффақ бўлган. Аммо Чемпионлар Лигасида ҳар сафар нимадир етишмай қолади. Шу тариқа, Ибра “Барселона” таркибида икки ғалабали мавсумлар оралиғида ўйнаган, “Интер”дан кеттию, клуб бош совринга эга чиқди. Балки у МЮ таркибида Моуриньо қўл остида ниятига етар? Бу Златан учун Европа футболи билан ажойиб харлашув бўларди.

Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика