UZ

Сўнгги янгиликлар

14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  0 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  4 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  3 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   20 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  11 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  3 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  8 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1

Чемпион ўзгармади. "Навбаҳор"да эса барча медаллар бор ёхуд 2022 йил Суперлигада яна қандай воқеалар рўй берди? Янгиликлар

Чемпион ўзгармади. "Навбаҳор"да эса барча медаллар бор ёхуд 2022 йил Суперлигада яна қандай воқеалар рўй берди?

Якунига етиб бораётган йил ҳар бир соҳада бўлгани каби мамлакатимиз футболи, хусусан Суперлигада ҳам диққатга арзигулик воқеалар бўлиб ўтди.

Бугун байрам дастурхони атрофида яқинлар дийдори билан биргаликда ёки оила даврасида ўтирганлар, футбол мухлислари келинг бирма-бир ўтган мавсумни ёдга оламиз. Хўш, нималар рўй берди?


Суперлигага 9 йилдан сўнг интрига қайтди  

Турнир жадвали ва Суперлигадаги учрашувларидан келиб чиқсак бу мавсум сўнгги 9 йилликдаги энг интригага бой чемпионат бўлди, дея оламиз. Эътибор берамиз чемпион "Пахтакор" ва иккинчи ўринни олган "Навбаҳор" ўртасидаги фарқ бор йўғи биттани ташкил қилди. Бундай ҳолат охирги маротаба 2013 йил қайд этилган бўлиб, ўшанда биринчи ўриндаги "Бунёдкор" ва иккинчи "Локомотив" орасидаги тафовут 1 очко бўлганди.  Аввалги йилларда "шерлар" ҳаттоки сентябрь, октябрь ойларидаёқ олтин медалларини расмийлаштиришига гувоҳ бўлганимизни ҳисобга олсак интрига қайтганини таъкидлашимиз мумкин. Лекин бу ички интрига трибуналар, матбуот анжуманлари, пойтахт майдонларига ҳам кўчишини тилаб қоламиз. 


Чемпион номи ўзгармади

Юқоридаги интригани "Пахтакор" чемпион сифатида якунига етказиб қўйди. Шу билан бирга Тошкент клуби 15-марта чемпионга айланиб, умумий совринлар борасида жамоам 5тадан чемпионликка эга бўлган "Нефтчи" ва "Бунёдкор"дан яна бир қадамга узоқлашди. Ҳозирга қадар 1992, 1998, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2012, 2014, 2015, 2019, 2020 ва 2021 йилларда "Пахтакор" Ўзбекистон чемпионатида зафар қучганди.  Иккинчи бор кетма-кет тўрт марта чемпион бўлган биринчи клубдир. Бунгача "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Бунёдкор" кетма-кет тўрт мартадан чемпион бўлган клублар эди. Энди "Шерлар"да бундай серия иккитани ташкил этади. Умумий рекорд ҳам "Пахтакор"га тегишли бўлиб, олти бор кетма-кет чемпионликка 2002-2007 йилларда эришган. 



"Навбаҳор"да энди барча медаллар бор 

"Навбаҳор" учун 2022 йил ёдда қоларли кечди, деб баралла айтиш мумкин. Мавсум якунларига кўра, "лочинлар" турнир жадвалида иккинчи ўринни банд этди. Жамоа ўз тарихида илк бор кумуш медалларига эга чиқди. Ўз олдига юқори мақсадлар қўйган "Навбаҳор" очко жамғаришда 2004 йилдан кейинги энг яхши мавсумини ўтказди. Ўшанда жамоа 57 очко билан бронза медалларига эга чиққанди. Клуб Суперлигада 1 маротаба олтин, 9 бор бронза медалларини қўлга киритган. Шунингдек, жамоа 2018 йилдан сўнг Суперлигада энг яхши натижага эришди. Тарихда илк бор ОЧЛда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.  Ўшанда наманганликлар бронза медалларини қўлга киритганди.



Қайтди, кўрди, чемпион бўлди - Максим Шацких 

Славче Войнески билан ҳамкорликни тўхтатган "Пахтакор" мураббийлик постига Максим Шацкихни таклиф қилди. Хабарингиз бор, Шацких футболдаги илк қадамларини "Пахтакор"да ташлаган, бу клуб унга қайсидир маънода футбол "бешиги" ҳисобланади. У дастлаб клубга спорт директори лавозимида келди, вазиятни ўрганди, учрашувларни томоша қилди. Чемпион қилишига эса атиги 5 ой вақт кетди, холос. Қайтди, кўрди, ютди. Макс "шерлар"ни шоҳсупага олиб чиқишда клуб тарихидаги 11-мураббий бўлди. Муҳими Шацких ёшларни асосий таркибга жалб қилишда қўрқмади. Аббос Файзуллаев унинг шакллантираётган жамоасида муҳим фигура бўлиб хизмат қилди. 



"Қўқон-1912" 8, "Локомотив" 13 йилдан сўнг қуйига "ғарқ" бўлди 

"Динамо"нинг Про лигага тушиб кетиши бугунги кунда ажабланарли ҳолат эмас. Чунки бу улар учун тез-тез бўлиб турадиган ҳодиса. "Қўқон-1912" 2015 йил Суперлигага қайтганидан сўнг илк бор қуйи лигага тушиб кетди. Жамоа сўнгги бор 2014 йил Про лигада (Биринчи лига) иштирок этган ва 49 очко билан биринчи ўринни олиб Суперлигага йўлланмани қўлга киритган эди. Балки ҳаммасини бошқатдан бошлаш пайти келгандир. Клуб бу йил ўз майдонида учрашув ўтказа олгани йўқ. Стадиондаги қолаверса жамоа олдидаги молиявий муаммолар ҳам таъсирини ўтказмай қолмади.

"Локомотив"нинг тушиб кетишини ҳеч бирингиз кутмаган эдингиза. Сиз каби биз ҳам. Чунки ўз номига эга, 3 карра Ўзбекистон чемпиони, 2 карра мамлакат кубоги соҳиби, ОЧЛ 2016 чорак финалчиси афсуски энди бир мавсум Про лигада ўйнашга мажбур. Хатолар мавсум ўртасига келганда бошланди. Тажрибасиз Сервер Жепаровнинг бош мураббийликка тайинланиши, Кахи Махарадзе билан боғлиқ воқеалар ва бошқа сабаблар. Фақатгина охирги турлардагина Денис Коростиченко ва Мирко Йеличич жуфтлиги нимадирни ўзгартиришга интилишди, қисман сезилди ҳам. Лекин кеч бўлганди. "Темирйўлчилар" сўнгги бор 2010 йил Суперлигада 13 ўринни эгалаб Про (Биринчи) лигага тушиб кетганди. 2011 йил жамоа қуйи лигада чемпион бўлиб қайтган ва 2012 йил элитани яхши ўтказиб бронза медалларига эга чиққанди. 



Кападзенинг "Олимпики" ёхуд илк мавсумдаёқ тарихий рекорд

Тимур Кападзе 2021 йил янги ташкил этилган "Олимпик" билан Про лигада ажойиб ўйинлари билан илк мавсумдаёқ Суперлигага йўлланмани олганди. Унинг шогирдлари кучлилар орасида ҳам уялтириб қўйишмади. Суперлига тарихидаги 40-жамоага айланган "Олимпик" мавсумнинг 14та учрашувида рақиблари билан муроса кўчасини танлади. Бу амалда нафақат йилнинг, балки лиганинг рекордидир. Тимур Кападзенинг маҳоратига қойил қолмасдан иложи йўқ, у мураббийлар кўп такрорлайдиган 3-4 йил вақт керак, дейдиган назариясини йўққа чиқарди. "Олимпик" мавсумни 7 ўринда якунлади, таркибида номдор футболчилари йўқ, легионерлари бўлмаган жамоага бу жуда яхши натижа.


 

 Кахи Махарадзе воқеаси

Мавсумнинг ўртасида "Локомотив" учун ҳам, футболимиз учун ҳам жуда ҳунук ҳолат юз берди. Кутилмаганда "темирйўлчилар" ярим ҳимоячиси Кахи Махарадзенинг тотализаторга оид ишлари турли сайтлар, ташкилотлар электрон почтасига сиздирилди. Очиғи қандайдир яқинда четдан келиб қолган ўйинчи эмас, 10 йилдан ошиқ шу ерда тўп тепган одамдан чиқди.  Қуйидаги ҳаволаларда Кахи билан боғлиқ материалларда батафсил танишишингиз мумкин. Кейинчалик ЎФА этика қўмитаси керакли хулосалардан сўнг футболчини 5 йилга футбол билан боғлиқ фаолиятдан четлатди. 


"ЛОКОМОТИВ" ФУТБОЛЧИСИ ЎЗИ ИШТИРОК ЭТГАН ЎЙИНГА ПУЛ ТИККАНМИ?


Махарадзе 5 йилга футболдан четлатилди — Этика қўмитаси қарори


Интервью. Кахи Махарадзе: "Мени айбсиз айбдор қилишди" (тўлиқ интервью)



Бақоевнинг Жиззахдаги эраси тугади ёхуд зулматдан зиёгача 

Бир мавсум аввал 2-3 ўринларни эгаллаган "Сўғдиёна" ва АГМК ўз ўринларини Наманган, Қарши жамоаларига бўшатиб беришди. Айниқса Улуғбек Бақоев шогирдлари турнир жадвалида сезиладиган даражада пасайишди (6 ўрин). Биринчи даврани кўтаринки руҳда етакчилар қаторида ўтказган жамоанинг ОФК кубогидан сўнг ишлари орқага кета бошлади. Кетма-кет 11та ғалабасиз серия қайд этди, ОФК ва Ўзбекистон кубоги билан пенальтилар сериясидаги мағлубиятга учраб эрта хайрлашди. Якунда Бақоевнинг Жиззахдаги саргузаштлари якун топди. Бир нарсани эътироф этиш керакки, айнан ушбу мураббий даврига келибгина "Сўғдиёна" жон сақлаш йўлидан совринли ўринлар учун курашга қўшилди. Илк бор ОФК кубоги "чиптаси" соҳибига айланди. 



Финаллар Тошкентдан қочмоқда. Бухоро илк бор кубок финалига мезбонлик қилди

Том маънода Бухоро футболи, вилоят бош жамоаси учун муваффақиятли йил. Ҳаким Фузайловга фақат қойил қоламиз, у 2021 йил "Динамо"ни 2 йиллик танаффусдан сўнг биринчи уринишидаёқ Суперлигага қайтарди. Миссияни бажариш навбати "Бухоро"га келганди. Деярли Самарқанддаги сценарий такрорланди.  Иккинчи хурсанд қилган жиҳати клуб уй ўйинларини қабул қиладиган "Бухоро Арена" илк бор Ўзбекистон кубоги финалига мезбонлик қилди. Бухоро еттинчи шаҳар бўлди. Ҳозиргача Самарқанд, Наманган, Олмалиқ, Фарғона, Жиззах, Тошкентда турнирнинг сўнгги ҳал қилувчи ўйинлари бўлиб ўтганини таъкидлаш жоиз.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика