UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45Суперлига. Чемпионлар Фарғонага сафар қилади. «Қизилқум» эса яна бир водий жамоасини меҳмон қилади  0 01:55Роберт Левандовски: "2020 йил "Олтин тўп" топширилмаганини ҳеч тушунмайман"  2 01:24"FourFourTwo" ЕЧЛ финалларида урилган энг чиройли голлар рейтингини тузди  7 01:08Расман: Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди  0 00:41Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"  0 00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  0 23:43Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"  5 23:19Хави "Интер Майами" бош мураббийи бўладими? Инсайдерлар маълумот беришди  0 22:49АПЛ клублари сўнгги 10 йилликда трансферлар учун қанча ишлатишди?  0 22:22"Ювентус"га "Челси" футболчиси керак  0 21:57Нико Уильямс болалигидаги кумирлари ким бўлганини айтди  12 21:34Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"  24 20:57Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"  3 20:36Суперлига. ОКМК "Жар"да "Пахтакор"ни мағлуб қилди  6 20:25"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди  13

Интервью. Кахи Махарадзе: "Мени айбсиз айбдор қилишди" (тўлиқ интервью) Янгиликлар

Интервью. Кахи Махарадзе: "Мени айбсиз айбдор қилишди" (тўлиқ интервью)

"Локомотив" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Кахи Махарадзе билан боғлиқ сўнгги воқеалардан барчанинг хабари бор.

"Локомотив" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Кахи Махарадзе ЎФА Этика қўмитаси йиғилишининг қарорига кўра, Интизом кодексининг тегишли бандлари бўйича айбдор деб топилиб, унга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча турларидан 5 йил муддатга четлатилиб, юз миллион сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган эди. 


Футболчи championat.asia сайти офисига ташриф буюрди ва интервью берди.






- Асалому алайкум Кахи, қисқача қилиб нима содир бўлганини айтиб берсангиз...

- Нима содир бўлганини ҳамма билди, мени келишилган ўйинларда айблашяпти, лекин ҳали ҳеч нимани исботлашмади, ҳозирги вақтда суриштирув ишлари давом этаяпти, охирида нима бўлишини кутамиз.

- Дисквалификация пайтида сиз билан футбол ассоциациясидан кимдир алоқага чиқдими?

- Йўқ, мен билан ҳеч ким алоқага чиқмади.

- Сизнинг дисквалификациянгиз бошлаганидан кейин 2-3 ой вақт ўтди, нега айнан ҳозир интервью беришга қарор қилдингиз?

- Тўғрисини айтсам, менга алам қиляпти, 15 йилдан буён Ўзбекистонда ўйнайман, бу ерда кўп иш қилишга улгурдим. Бу ер менга иккинчи ватандек бўлиб қолган ва ҳозирча ҳеч ким менга ёрдам бергиси келмаяпти ва ишни охиригача текширишни хоҳламаяпти. Шу сабабли ўз фикримни, ўз ҳақиқатимни айтгани келдим.

- Бизнинг сайтимизга дўстингиз Квесиешвили интервью берган эди, Сиз у билан қандай танишиб қолгансиз?

- Агар билсангиз, у бу ерда 8 йил ўйнаган. Грузияликлар билан бу ерда яқин бўлиб қолган эдик. Ўзингиз тушунасиз, дўстлик катта нарса, дўстлар бир-бирини сотмайди. Бир вақтлар у нотўғри иш қилган. Суратимни кўрсатишган, ёнимда қандайдир хитойлик бор эмиш ва оилам ҳам бор экан, яна инглиз тилида гаплашаётган эканман. Мен ҳатто инглиз тилида на ёзишни ва на гапиришни биламан, рус тилида ёза олмайман. Ҳа, гаплаша оламан, лекин 10 йилдирки, рус тилини ўрганяпман ва ҳозирги кунгача ҳам рус тилида муаммоларга дуч келаман. У ёзиб берди-ку, мен ҳеч нимада қатнашмаганимни ва тўғриси, у ҳақиқатни ёзган. Лекин ундан ҳеч ким интервью беришини сўрамаган, нега ундай қилганини билмайман, тўғриси.

- У сизни "чат"га қўшган экан, хитойликка футболчи дўсти борлигини исботлаш учун шу ишни қилганми?

- Ҳа, бу оддий ҳолат, тушунасизми, улар ҳатто сизга ҳам пул тикиши мумкин: компьютер, телефон орқали. У менга қўнғироқ қилди ва мен улар билан боғландим ҳамда учинчи инсон ҳам қўшилди, уни танимасдим ва мен ундан сўрадим "Ким бу?" деб, у "япониялик Шибамура, биз бирга ўйнаганмиз", деди. Кейин эса улар мен шундай ўйинларда иштирок этишим кераклигини айтди, лекин бу нарса уларнинг қўлидан келмади ва шу сабаб улар мени айбдор қилиб қўйишди ва шу сабаб улар ҳозир пул ютқазишганини айтаётгандир, улар билишган мен келишилган ўйинларда иштирок этмаслигимни, бу ерда битта инсон эмас, бу ерда бир гуруҳ инсонлар бор, мен бу нарса охиригача етиб боришини таъминлайман ва ҳақиқатнинг тагига етаман.

Мен ким кимни едириб кетганини аниқлайман, менинг севимли машғулотим – футбол. Мен ҳам ўзимни оппоқ инсон, демайман, лекин мен ҳеч качон бундай ўйинларда иштирок этмайман, бу нарсани исботлаб ҳам бераман. Балки менга бундай таклиф билан чиқишгандир, лекин мен ҳеч қачон бундай ишларда қатнашмаганман. XXI асрда видео, расмлар ҳамма исботи бор, одамлар кўриб ўзлари билишсин, мен нима қилган эканман, мен ҳеч нимадан қўрқмайман.

- Бошида сизга ярим йиллик дисквалификация берилган эди, кейин сизга катта дисквалификация беришди?

- Ҳа, ассоциациядагилар менга айтишганди, агар сенга чиқишаётганини ўша пайтда хабар берганингда, 6 ой дисквалификация беришарди, деб айтишганди. Бизнинг шартномамизда ҳам бундай банд бор. Агар кимдир шундай таклиф билан чиқса, ЎФАга ҳабар бериш керак. Мен ёш бола эмасман, ахир 35 га кирдим. ЎФАга бориб айтишни хоҳламайман, лекин бошқалар бориб буни айтишди.

- "Локомотив"дан қай тарзда кетдингиз, жамоадан кетишингиз ҳақида қандай хабар беришди?

- Менга шартнома қоғозини жўнатишди. Қўл қўй деб, иккинчи кундаёқ менга келишувни бекор қилиш учун шартномани жўнатишди. Ҳатто жамоа мени қўллаб-қувватламади, билмадим, улар мендан нима хоҳлашганди, лекин улар мени қўллаб-қувватлашса бўлар эди, жамоа сардори сифатида, легионер сифатида. Лекин улар бундай қилишмади.

- Яъни ҳозир "Локомотив"дан ҳеч ким билан алоқада эмассиз...

- Йўқ, ҳеч ким билан алоқада эмасман. 2-3 йигитдан ташқари улар телефон қилиб ҳол-аҳвол сўраб туришади.

- Сиз клубнинг шахсий чатида йигитларга ҳаммасини тушунтирмадингизми, "йигитлар менда айб йўқ" деб?

- Йигитлар ҳаммасини ўзи билади, улар тушуниб туришибди, менинг айбим йўқлигини. Натижаларга қаранг, бу ишлардан сўнг жамоа қандай натижаларга эришяпти, мен ўйнаётган пайтда жамоа тепароқда эди. Ҳозир эса жамоа ҳатто "Динамо" ва "Сурхон"ни ҳам юта олмаяпти.

- Кўплар сиз олган қизил карточкани шубҳа остига қўймоқда?

- ЎФА ўша карточкага ҳеч қандай "ставка" қўйилмаганини исботлади. АГМК ва "Сўғдиёна" билан ўйинларни шубҳа қилишаётганди, лекин ЎФА ҳеч қандай "ставка" бўлмаганини Этика қўмитасида исботлаб беришди.

- Футболчилардан ким сизни қўллаб-қувватлади?

- Эски жамоадошларим менга қўнғироқ қилиб қўллаб-қувватлашди, ҳамма тушуниб турибди, мен бундай қилмаганимни.

- "Локомотив"нинг бундай ёмон натижаларига нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Тўғрисини айтсам, афсусдаман. Менинг Ўзбекистондаги энг севимли жамоам бундай натижалар кўрсатаётганидан. Мен бу ишлардан кейин жамоага бориб, мени қайтаришларини сўрашим мумкин эди, лекин энди кеч. Улар мени жамоадан кетказишни хоҳлаётган эди ва улар иккинчи кундаёқ мени кетказишди.

- Фикрингизча, нега сизни жамоадан кетказишди?

- Тўғрисини айтсам, билмайман. Буни ҳаммасини суриштириб тагига етиш керак. Жамоа менга қарши нега бундай ишлар қилганини ҳам тушуна олмаяпман.

- Сизда қандайдир шубҳалар борми, шундай ўйинларда иштирок этган жамоалар бўйича?

- Ҳеч қайси бир жамоага шубҳам йўқ. Шубҳа бўлса, дангал айтиш керак. Мен бошидан айтганман, "Локомотив"да бундай мақсадлар йўқлигини.

- Сиз қачондир ўша шахсларнинг исми ошкор бўлишини айтдингиз?

- Албатта, қачондир бу ишларнинг ҳаммаси ошкор бўлади. Мен Ўзбекистон чемпионатида 15 йилдан бери шу ердаман, кўп нарсаларни кўрдим, ҳозир мени қанчадир пул миқдори бўйича айблшаяпти. У пул миқдорига қўлни кир қилишга ҳам арзимайди, бир вақтларда менинг уйимга нақд 1 миллион доллар олиб келишган, мен бир сўмига ҳам тегмаганман ва кўп инсонлар буни билишади.

- Бу қачон содир бўлган?

- 4-5 йил олдин.

- Сиз рози бўлмадингиз, тўғрими?

- Мен рози бўлмадим ва жамоага бориб айтдим. Агар таклиф қилишса, рози бўлманглар, деб.

- Яъни бундай ҳолатлар олдин ҳам бўлган...

- Ҳа, футболда ҳар доим бундай ишлар бўлган.

- Ҳозирги режаларингиз қандай?

- Тўғрисини айтсам, мени Ўзбекистонда бундай қоралаб қўйишларини хоҳламайман. Мен 35 га кирдим ва бу ерда қолиб яшамоқчи эдим. Мен бундай ҳолатда футболчилик фаолиятимни тугатишни истамасдим ва ваъда бера оламанки, ҳали футбол ўйнайман. Ҳозир Жисмоний тарбия университетида ўқияпман.

- Ўша хатни қим тарқатганини биласизми?

- Билмайман, мен Қаршидан поездда қайтаётган эдим. Кубок учрашувидан кейин кечаси қайтганимдан сўнг ЎФАга чақиришди ва айтсанг, сенга ёрдам берамиз, дейишди.

- Қаршидаги ўйин режаси бузилгани учун хат тарқатилган деган тахминлар ҳам бор...

- Ҳа, яна журналистлар хабарига кўра мен 100 минг доллар пул олиб ва у ишни қилмабман, бу юз фоиз ёлғон.

- Исботи ҳам йўқ-ку ахир, сиз пул олганингизни?

- Умуман, бундай ҳолат бўлмади. Мен бундай нарсага қаршиман, улар ўзлари пул тикишган ва ўзлари ютқазишган.

- Ҳозир фақат университетда ўқияпсизми?

- Ҳа, ҳозирча фақат ўқияпман.

- Ҳамма лицензияларингиз тўхтатилдими?

- Барча лицензияларим тўхтатилди, футболчилик фаолиятим ҳам.

- Ҳозирда бу ишларни ҳал қилиш учун адвокатлар билан ишлаяпсизми?

- Ҳа, адвокатлар билан ишлаяпман.

- ЎФА билан биргами?

- Йўқ, ЎФА билан эмас. Мен адвокат билан гаплашдим ва улар менинг ишим билан шуғулланишга рози, адвокатлар маҳаллий эмас, чет элдан.

- Сизнинг дисквалификациянгиз фақат Ўзбекистон ҳудуди учунми?

- Билмайман тўғриси, мен ҳатто қарор чиққан вақти уйда эдим. Дўстларим менга қарорни СМС тарзида жўнатишди.

- Сиз апелляция бермоқчимисиз?

- Ҳа, апелляция бериб бўлдим. ЎФАга ва улар менга декабрда жавобни айтишади.

- Каттароқ ташкилотларга апелляция бермадингизми, масалан CAS?

- Ҳозирча йўқ, менга айтишд. Лекин мен ҳали бундай қилгим келмаяпти, мен ўзим кимдир жабр кўришини хоҳламайман. Суд, исботлаш ишлари... бундай ишларни қилгим келмаяпти, чунки бу давлат менга бегона эмас. Ўзингиз биласиз, агар мен ростан ҳам айбдор бўлганимда, мени кўмиб қўйишарди. Агарда мен ўйинларни сотганимда, жамоа 6-7-ўринларда бўлмасди, ҳозир эса ҳаммаси тескари. Сиз журналистлар ҳам ҳаммасини кўриб турибсиз.

- Сиз "Локомотив"дан хафа эканлигингиз билиниб турибди. Сиз кетгач, жамоа 12-13-ўринга тушиб кетди, балки сиз билан бўлган воқеадан сўнг футболчиларда бир-бирига ишонч йўқолгандир ва ўша воқеа жамоага салбий таъсир қилгандир...

- Бундай деб ўйламайман, чунки ўйиндаги хатолар бунга сабаб бўляпти.

- Сўнгги сўзингиз: "Локомотив"га, ЎФА ва мухлисларга...

- Агарда менга бу давлатни тарк этишим кераклигини айтишса, бошқа жойда фаолиятимни давом эттиришга рухсат беришса, кетишга тайёрман. Футбол – энг севимли ишим. 30 йилдан буён футбол ўйнайман ва бундан мени маҳрум қилиш нотуғри ва мавжуд бўлмаган нарса учун, майли эди исботи бўлса. "Мана бу ерда пул олдинг, бу ерда ўзинга гол урдинг" деб. Ҳозирча фақат жазо бериб қўйишди. Кахи Махарадзе айбдор деб. Ўзингиз тушуниб турибсиз, ўзбек футболида нима бўлаётганини.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика