"Челси"нинг собиқ футболчиси фаолиятини океанортида давом эттириши мумкин

21 фев 2020, 01:28
Калу Германия чемпионатини тарк этишни хоҳламоқда.

Берлиннинг "Герта" клуби бош мураббийи Майкл Прец ярим ҳимоячи Саломон Калу фаолиятини МЛС клубларидан бирида давом эттиришга яқинлигини тасдиқади:

"Калу бу чемпионатда ўйнамоқчи. У МЛСга ўтишни хоҳлайди ва бу воқеа яқин орада рўй бериши мумкин".

Таъкидланишича, Калу ўйин амалиёти етишмаслиги туфайли "Герта"ни тарк этишга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, ивуарлик футболчи 2006-2012 йилларда Лондоннинг "Челси" клуби шарафини ҳимоя қилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports