“Челси” захирасида қолиб кетаётган Жиру Франция термасида гол уришда давом этмоқда

15 ноя 2019, 08:58
Франция термаси Евро-2020 саралаши доирасида Молдовани 2:1 ҳисобида енгди.

Учрашувда французларнинг битта голига Оливье Жиру муаллифлик қилди. Бу Жиру учун терма жамоа сафида кетма-кет учинчи ўйиндаги голи бўлди. Оливье мамлакат бош жамоасидаги сўнгги 10 та ўйинида 7 та гол уришга эришди.

Қайд этиш жоиз, Жиру “Челси”да захирада қолиб кетаётганидан норози ва у январдаёқ клубни тарк этмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›