"Челси" январда ҳужум чизиғини кучайтирадими?
11 дек 2019 11:52
Янгиликлар
"Челси" январда ҳужум чизиғини кучайтирадими?
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Спорт арбитраж суди (CАС) ФИФА томонидан ёш футболчиларни рўйхатга олиш қоидаларини бузган "Челси"га қўйилган тақиқни бекор қилган эди.
"Менимча, январда ҳамма нарса тез содир бўлади", - дея тушунтирди Лэмпард.
"Шу дақиқадан бошлаб январь ойининг охиригача қандай кучайишимиз ҳақида мунозаралар бўлади. Ўтган мавсум билан таққослаганда Эден Азар кетганидан кейин биз жуда кўп гол ва ижодкорликни йўқотдик. Яратилаётган вазиятларимиз кам. Эҳтимол, биз бу позицияни кучайтириш чораларини кўрармиз".
Аввалроқ, "Челси"нинг трансфер мақсадлари "Боруссия Дортмунд" ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо ва "Кристал Пэлас" ҳужумчиси Уилфрид Заа деб айтилган эди.
Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида "Челси" "Лилль"ни мағлуб этди (2:1) ва "H" гуруҳида иккинчи ўринни олиб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар