

"Аристократлар" хўжайини Тодд Боули парижликлар эгаларидан бири Носир ал Хелайфи билан французнинг трансферини муҳокама қилган.
ПСЖ Мбаппени текинга қўйиб юборишдан чўчимоқда, шу боис, Лига 1 чемпиони уни мўмайгина маблағ эвазига сотиб юбормоқчи.
Аввалроқ "Ливерпуль" 24 ёшли футболчини бир мавсумга ижарага олмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ инглизлар устози Юрген Клопп бу маълумотни рад этганди.



