

Якшанбада ўтказилган баҳсда Грэм Поттер жамоаси "шпорлар"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
"Челси" бунгача охирги марта "Тоттенхэм"га 2019 йилнинг 8 январида Англия лига Кубогида 0:1 ҳисобида таслим бўлган эди.
Гап ўйиннинг асосий вақти ҳақида кетмоқда, чунки 2020 йилнинг сентябрида ўтказилган баҳсда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишган ва пенальтилар сериясида "Тоттенхэм"нинг омади келган.



