"Челси" собиқ футболчиси фаолиятини "Севилья"да давом эттиради
29 авг 19:39
Янгиликлар
"Челси" собиқ футболчиси фаолиятини "Севилья"да давом эттиради
Сўнгги йилларда Мадриднинг "Атлетико" жамоасида ўйнаган тажрибали ҳимоячи Сезар Аспиликуэта фаолиятини давом эттириш учун янги жамоа топди.
"El Chiringuito" хабарига кўра, 36 ёшли испаниялик футболчи тез орада эркин агент сифатида "Севилья"га ўтади. Аспиликуэта жамоа билан яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан 1 йиллик шартнома имзолайди.
Бунгача ҳимоячи узоқ вақт Лондоннинг "Челси" жамоасида тўп тепган. Аспиликуэта "Марсель" ва "Осасуна" жамоаларида ҳам ўйнаган.
Сезар Аспиликуэта ўтган мавсум "матрасчилар" таркибида Испания чемпионатида 14 та ўйин ўтказиб, 1 та тўп киритган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар