

"Кўклар" 23 ёшли футболчининг трансфери учун 100 млн евро тўлашга тайёр. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.
Манба берган маълумотларга кўра, "Атлетико" Барриосни сотишга ошиқмаяпти. Футболчининг шартномасида 500 млн евро миқдорида товон пули банди бор.
Ўтган мавсумда Барриос сирасига 35 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Ижрочининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 55 млн еврони ташкил этади.



