"Челси" МЮ харид қилмоқчи бўлган футболчи учун "ов"ни бошлади

Aslanov Jasurbek
29 май 2017, 12:12
"Интер" ярим ҳимоячиси Иван Перишич "Челси" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

28 ёшли хорватга асосий даъвогар "Манчестер Юнайтед" ҳисобланади. Олдинроқ "Интер" ва манкунианлар 55 млн. евролик трансфер борасида келишиб олгани эълон қилинган эди.

Иван Перишичнинг "Интер" билан шартномаси 2020 йилнинг ёзида якунига етади.

Хорватиялик футболчи 2015 йилда "Вольфсбург"дан "Интер"га 19 млн. евро эвазига ўтган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia