"Челси" Маунт учун янги шартнома тайёрламоқда

Sherzod Nurmatov
6 сен 2022, 10:25
Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячи Мэйсон Маунт билан шартномани узайтирмоқчи, деб ёзмоқда журналист Фабрицио Романо.

Манбага кўра, томонлар маълум вақтдан бери музокара олиб боришяпти. Эндиликда ярим ҳимоячи "аристократлар"дан якуний таклифни кутмоқда. Англиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

23 ёшли Маунт жорий мавсум "Челси" сафида 6 та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›