

"Ювентус"да Душан Влаховични сотиш билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлган. Шу сабабли, клубда Лукакуни харид қилишга етарли маблағ йўқ. Клуб уни бир неча маротаба ижарага олишни таклиф қилган, бироқ "Челси" бунга рози эмас.
Агар "Ювентус" Влаховични сотиб юборса, Лукакуни 40 миллион еврога харид қилишга тайёр.



