"Челси" ҳужумчиси "Наполи"га ўтишга яқин

Alisher
30 авг 2019, 14:16
"Челси" ҳужумчиси Миши Батшуайи А Серияга ўтишга яқин.

"Наполи" форвардни шу ёзда ижарага олишни режалаштирмоқда.

Хабар қилинишича, "кўклар" битимни тезроқ якунлаш учун, Батшуайининг маошини бир қисмини қоплашга ҳам тайёр.

25 ёшли ўйинчи ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини "Кристал Пэлас" жамоасида ижарада ўтказди. У 13та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол уришга эришган. 

Батшуайининг "Челси" билан тузган шартномаси 2021 йил июнга қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Radio Marte

Сўнгги янгиликлар

Барча ›