“Челси” футболчиси Мадридга кўчиб ўтиши мумкин

Aslanov Jasurbek
25 дек 2020, 08:59
Маркос Алонсо Испанияга қайтиши кутилмоқда.

“Атлетико М” “Челси” ҳимоячиси Маркос Алонсога кўз тикди. Мадридликлар испаниялик футболчини қишки трансферлар вақтида мавсум сўнгига қадар ижарага олишни кўзламоқда. “Челси” футболчини қўйиб юборишга тайёр. Фақат томонлар футболчининг маошини 50/50 га тўлаш борасида келишиб олишлари лозим.

Қайд этиш жоиз, Алонсо “Реал” тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг “Челси” билан амалдаги келишуви 2023 йил ёзига қадар амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: El Chiringuito