"Челси" футболчиси жамоасини "Барселона"га қиёслади

Mirjalol Normatov
10 мар 2019, 17:27
"Челси" ярим ҳимоячиси Педро жамоаси "Барселона"га ўхшашини айтди.

"Челси" ва "Барселона"нинг ўхшаш томони шундаки, икки жамоа ҳам тўпни ушлаб туради ва кўпроқ вазият яратади. Биздан тўпни ушлаб туриш, вазиятлар яратиш ва тўпга бир тегинишдаёқ тезкор ҳужумлар ташкил этиш талаб қилинмоқда.

Фарқ? "Барселона" ушбу услубдан 20 йилдан ошиқроқ вақт давомида фойдаланмоқда. Шу боисдан уларда бу фалсафа анчагина чиройли бўлиб шаклланган", - деди Педро.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports