

"Челси" ҳимоячиси Уэсли Фофана "Брентфорд"га қарши ўртоқлик учрашувида тиззасидан жароҳат олди.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, франциялик ҳимоячи 3-4 ҳафтани ўтказиб юборади.
Этиборлиси, Фофана жароҳати сабаб октябрь ойидан бери майдонга тушмаяпти. У жароҳат туфайли Франция терма жамоасининг ЖЧ-2022 учун қайдномасига киритилмаган эди.



