"Челси" Фофана трансфери борасида якуний қарорга келди
16 авг 2022 20:32
Янгиликлар
"Челси" Фофана трансфери борасида якуний қарорга келди
"Аристократлар" "Лестер" ҳимоячиси бўйича бир қарорга келишди.
"The Guardian" журналисти Жейкоб Штайнбергнинг таъкидлашича, Лондон клуби "тулкилар" Уэсли Фофана трансфери учун талаб қилган суммани тўлайди.
Қайд этилишича, трансфер суммаси тахминан 95 миллион еврони ташкил қилади. Шу тариқа, Фофана футбол тарихидаги энг қиммат марказий ҳимоячилар реестрида нидерландиялик Виржил ван Дейкни ортда қолдириб кетади.
Фофана "Лестер" раҳбариятидан уни "Челси"га қўйиб юборишни сўради. Франциялик футболчининг фикрича, клуб унинг қийматини асоссиз равишда ошириб юборган.
Эслатиб ўтамиз, Фофана 2021 йил "Лестер" билан Англия Кубоги соҳиби бўлиб, финалда айнан "Челси"ни мағлуб этганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар