

Манбага кўра, лондонликларнинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино 29 ёшли аргентиналик футболчини сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.
Дибала ўтган ёздан бери "Рома"да тўп тепади. 2022/23 йилги мавсумда у римликлар сафида 38 та ўйин ўтказиб, 18 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали унинг нархини 30 млн еврога баҳоламоқда.



