

“Ювентус” ҳимоячи Маттейс де Лигтни “Челси”га 100 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
"Tuttosport" хабарига кўра, "аристократлар" нидерландиялик футболчи учун 40 миллион евро ва икки футболчисидан бирини таклиф этишмоқда. Булар – ҳужумчи Тимо Вернер ёки ярим ҳимоячи Кристиан Пулишич. Бироқ бу футболчилар "Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегрини қизиқтирмаяпти.
"Кекса синьора" товон пули фақат нақд кўринишда ва 100 миллион евро бўлиши кераклигини таъкидламоқда.
Олдинроқ туринликлар де Лигт билан шартномани узайтирмоқчи экани хабар қилинганди.



