"Челси" бир сабабдан Виллианни "Барселона"га эмас, "Манчестер Юнайтед"га сотмоқчи

Mirjalol Normatov
4 июл 2018, 13:26
"Челси" ярим ҳимоячи Виллианни "Барселона"га эмас, "Манчестер Юнайтед"га сотишни ният қилмоқда.

"Mirror" хабарига кўра, "аристократ"лар бразилияликни бир сабаб билан ўзларининг рақобатчисига сотишга тайёр. Гап шундаки, "Челси"га Антони Марьсяль керак. Лондонликлар футболчиларни алмашишга тайёрлар.

"Челси" олдинроқ "Барселона"нинг иккита таклифини рад этгани борасида маълумотлар тарқаганди. "Кўклар" бразилияликнинг нархини 80 млн евро қилиб белгилаган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mirror

Сўнгги янгиликлар

Барча ›