

Жамоа катта мураббийи Элдор Сакаев кеча «Андижон» бош мураббийи сифатида таништирилган бўлса, қувасойликлар унинг ўрнига бошқа бир мутахассисни таклиф этган. Аниқроғи, Сергей Ковшов жамоа мураббийлар штабидан ўрин оладиган бўлди. Ўтган мавсум биринчи лигада «Сурхон» жамоасини бошқарган Сергей Геннадевич эндиликда супер лига клубида фаолият юритади.
Дарвоқе, Ковшов илгари мураббий сифатида, «Пахтакор» (ёшлар), «Локомотив», «Навбаҳор», «Динамо», «Нефтчи» ҳамда «Андижон» каби жамоаларда ҳам ишлаганди.



