Cамвел Бабаян: "Жуда яхши ўйин намойиш этдик"
08 сен 2014 08:23
Янгиликлар
Cамвел Бабаян: "Жуда яхши ўйин намойиш этдик"
"Олмалиқ" - "Пахтакор" учрашувидан кейин "шерлар" бош менежери Самвел Бабаян ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
Самвел БАБАЯН (“Пахтакор” менежери): - Бугунги ўйин биз учун катта аҳамиятга эга эди. Чунки ғалабага эришсак, биринчи ўринга кўтарилиб олардик. Буни йигитлар яхши ҳис қилишди ва учрашувга ҳар томонлама жиддий тайёргарлик кўришди. Мезбонлар ҳам дастлаб яхши ўйин намойиш этишди. Ҳисобни очганимиздан кейин йигитларнинг ишончи янада ортди ва беллашувни йирик ҳисобдаги муваффақият билан тугатдик. Жамоа намойиш этган ўйиндан кўнглим тўлди. Барча футболчилар ҳамжиҳат ўйин кўрсатиб, бир-бирларининг хатоларини тўлдира олишди. Энг муҳими, жадвалда биринчи ўринга кўтарилдик. Бу ёғига ҳам ҳам бир учрашувни шундай ўтказишга интиламиз. Мақсадимиз чемпионлик билан ишқибозларга хурсандчилик улашиш. Бизни бугун кўп сонли мухлисларимиз қўллаб туришди. Уларни янада хурсанд қилиш учун бор кучимизни ишга соламиз.
Фикрлар