UZ

Сўнгги янгиликлар

11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   5 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  11 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  6 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  12 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  5 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  25 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  14 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  4 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  2 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1

“CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақаси олдидан матбуот анжумани ташкил этилди Янгиликлар

“CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақаси олдидан матбуот анжумани ташкил этилди

Эртадан пойтахтимизда Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан ўтказилувчи “CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақаси старт олади.

Мазкур турнирда 15 ёшгача бўлган қизлардан иборат 4 та юрт терма жамоалари иштирок этишади.

“CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақасида Ўзбекистон, Эрон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Бугун мусобақа олдидан иштирокчи терма жамоалар бош мураббийлари иштриокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Илҳом Ҳанжариев (Ўзбекистон)
– Турнир юқори савияда ташкил этилишига ишонаман. Бундай форматдаги турнир эса илк маротаба ўтказилмоқда ва ўйлайманки, бу яхши қарор. Биз мусобақага муносиб тайёргарлик кўрдик. Барча иштирокчи жамоаларга омад тилайман.



Замир Иргебаев (Қирғизистон) – Ушбу турнирга жамоамизга зарур бўлган барча қизларни жалб этишга ҳаракат қилдик. Мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик. Умуман, барча иштирокчилар тажриба ва маҳоратли жамоалар ва учрашувлар қизиқарли тарзда кечади. Барча иштирокчиларга омад ва ўйлайманки кучли жамоа ғалаба қозонади.



Зебо Гасимова (Тожикистон) – Ушбу турнир биз учун тажриба майдончаси. У футболчи қизларга келгуси фаолияти учун замин яратади. Очиғи, турнир олдидан бироз қийин вазиятга дуч келдик. Қизларни жамоа йиғинларига ва турнирларга олиб кетиш борасида бизда вазият бироз қийин. Аммо, жараён ижобий ҳал этилди. Ҳозирда барча имкониятларни ишга солиб, қизларни саралаб олишга ҳаракат қиламиз.




Шоди Ҳамини (Эрон) – Турнир юқори савияда ўтказилишига шубҳам йўқ ва Ўзбекистон мезбонлик учун яхши танлов. Олдимизда 16 ёшлилар ўртасида расмий мусобақа бор. Ушбу турнир орқали расмий мусобақаларга тайёргарлик кўрамиз. Барчага омад тилайман. Умид қиламанки, турнир жамоалар учун фойда ва ижобий натижалар олиб келади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика