
"Насаф" кипери Элдорбек Суюнов мавсумнинг учдан бир қисми якунлари кўра энг яхши дарвозабон дея топилди. Сўровномада жами олтита дарвозабонлар иштирок этишди. Унга кўра, Андрей Бакланов ("Қўқон-1912") 270 овоз, Александр Лобанов ("Пахтакор") 270 овоз, Евгений Черемесин ("Нефтчи") 248 овоз, Александр Меленчук ("Навбаҳор") 182 овоз, Маъмур Икромов ("Локомотив") 31 овоз тўплашди. Сўровномада ғолиб бўлган "Насаф" посбони Элдорбек Суюнов эса 419 овоз билан рақобатчиларини катта фарқ билан ортда қолдирди.