UZ

Сўнгги янгиликлар

05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  12 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  28 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  14 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  34 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  18 21:30"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  97 21:23"Сурхон" голларга бой баҳсда Россия клубини мағлуб этди  10 21:12АПЛ. "Челси" топ-4га қайтди, "Астон Вилла" эса "Ньюкасл"ни сафарда мағлуб этди  4 20:54Назорат ўйини. "Насаф" "Енисей"га ютқазди  23 20:13"Атлетико" ўз уйида "Мальорка"ни тор-мор этди  4 20:01Назорат баҳси. Самарқанднинг "Динамо"си Россиянинг 6 карра чемпиони ЦСКАни мағлуб этди  35 19:30"Актобе" Португалия терма жамоаси афсонаси Луиш Нани билан шартнома имзолади  12

"Бухоро"нинг қийин ғалабаси Янгиликлар

"Бухоро"нинг қийин ғалабаси

Ўз майдонида Ғузорнинг "Шўртан" жамоасини қабул қилган бухороликлар мазкур турда иродали ғалабага эришди ва ўз ҳисобига уч очко ёздириб қўйди.

Мана шу саҳифада ўйиннинг ҳисобини кузатиб бориш мумкин бўлди. 

Ўйин бошланди. Учрашув бошида меҳмонлар вакили Азиз Алижонов қулай имкониятдан фойдалана олмади. 20-дақиқада майдон эгалари ҳужумчиси Баҳодир Пардаев ҳисобни очди - 1:0. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётганида ғузорликлар ҳисобни тенглаштиришга эришди. Аниқроғи, мезбонлар посбонидан қайтган тўпни "Шўртан" ҳужумчиси Александр Востриков гол билан якунлади - 1:1.   

Шу тариқа жамоалар танаффусга дуранг натижаси билан йўл олди.

Иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларида "Бухоро" ҳисобда олдинги чиқиб олди. Илья Ильин бу вазиятда ўзини кўрсатди - 2:1. Учрашувда қандай бўлмасин очко олиш илинжида ҳужумга зўр бераётган "Шўртан" 82-дақиқага келиб ҳисобни тенглаштиришга эришди. Захирадан майдонга тушган Аббос Омонов бухороликларнинг ўз жарима майдони ичида йўл қўйган хатосидан унумли фойдаланиб қолди - 2:2.

Тачмурод Агамуродов жамоаси ўз майдонида мухлисларини қувонтиришга ҳаракат қилмоқда. Бунинг учун бухороликлар ҳужумни кучайтиришга эътибор қаратмоқда. Иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Девид Ония жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқишга эришди - 3:2.

Иккинчи бўлимнинг тўхталишлари учун бош ҳакам Равшан Эрматов 4 дақиқа қўшиб берди.

Ўйин якунитга етди, шу тариқа "Бухоро" қийин ғалабага эришди ва ўз ҳисобига навбатдаги уч очкони ёздириб қўйди.

   

18:30 - «Бухоро» – «Шўртан» 3:2
Гол:
Баҳодир Пардаев, 20 - 1:0.Александр Востриков, 44 - 1:1. Илья Ильин, 47 - 2:1. Аббос Омонов, 82 - 2:2.Девид Ония, 89 - 3:2.
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Тошмуҳамедов (Нукус)
«Бухоро»: 30. Ботир Носиров, 2. Наоя Шибамура, 4.Девид Ония, 10. Алишер Санаев, 14. Воҳид Шодиев (89. Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 55), 17. Отабек Нарзуллаев, 21. Баҳриддин Ваҳобов (23. Алишер Азизов, 86), 50. Юрий Рижко, 85. Илья Ильин, 88. Баҳодир Пардаев, 90. Владимир Кликевич (6. Евгений Кочнев, 90+4).
Захира: 20. Сардор Қобулжонов,  7. Алексей Николаев, 8. Алишер Маҳмудов. 44. Нодир Жўраев.
«Шўртан»: 30. Александр Корнейчук, 2. Ярослав Крушельницкий (39. Санжар Тўрақулов, 70), 4. Жамол Отақулов, 5. Асрор Алиқулов (С), 10. Павел Соломин, 20. Александр Востриков, 24. Ботир Қодирқулов ( 21. Зоҳид Раупов, 85), 27. Умарбек Эшмуродов, 37. Андрей Власичев (6. Аббос Омонов, 60), 38. Азиз Алижонов, 41. Азиз Ғуломхўжаев.
Захира: 70. Элдор Тожибоев.12. Юсуф Бўриев/ 22. Олимжон Каримов, 34. Абдували Мўминов.
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика