UZ

Сўнгги янгиликлар

17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  0 17:21"Қўқон-1912" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  7 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

"Бухоро"ни тарк этганлар қайтмоқда! Янгиликлар

"Бухоро"ни тарк этганлар қайтмоқда!

"Бухоро" клуби таркибига янги футболчиларнинг ташрифи давом этмоқда.
Уларнинг қайсилари жамоада қолишлари ҳали номаълум.
Мавсум тугагандан сунг "Бухоро"ни катор футболчилар тарк этишди. Ҳозирги кунга келиб ушбу футболчиларнинг айримлари қайтиб Бухорога ташриф буюришмоқда ва жамоа машғулотларида қатнашишяпти.

ОАВда Отабек Нарзуллаев бошқа клубга ўтиб кетганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Дарҳақиқат, ушбу футболчи ўзини бошқа жамоада синаб кўриш истагида "Бухоро"ни тарк этганди, лекин Бухородан кетгиси келмади чоғи, у жамоага қайтиб келди.

Бахриддин Вахобов ва Ботир Носиров ҳам Нарзуллаев сингари "Бухоро" вариантини танлашди.

Ушбу футболчилар катта эхтимол билан янги мавсумни "Бухоро" либосида бошлашади.

Булардан ташқари "Бухоро"ни тарк этган бир нечта футболчилар қайтиб,"Бухоро" шарафини ҳимоя қилиш истагини билдиришган.

Жамоада рақобат кучайиб бормоқда, ҳар бир чизиқда камида 2-3 та футболчи бир-бири билан рақобатчилик қилишмоқда.

Кўрамиз қайси футболчилар жамоа мураббийларининг ишончини оқлай олишаркан ва Шариф шаҳар Бухоро шаънини ҳимоя қилиш насиб қиларкан?!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика