UZ

Сўнгги янгиликлар

20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  0 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  1 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  241 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1

"Бухоро": Жиззахга боришни хоҳловчи мухлислар диққатига Янгиликлар

"Бухоро": Жиззахга боришни хоҳловчи мухлислар диққатига

Яна бир неча кунлардан сўнг миллий чемпионатимизнинг 30-тур учрашувларига старт берилади.

30-тур доирасида “Бухоро” жамоаси ушбу мавсумдаги ўзининг энг муҳим учрашувини ўтказади. Олий лигада жан сақлаб қолиш учун асосан “Сўғдиёна” ва “Бухоро” жамоаси кураш олиб бормоқда. Тақдирни қаранг-ки, ушбу икки рақиб сўнгги турда ўзаро беллашади. Жиззахда бўладиган учрашувда майдон эгаларини дуранг натижа қониқтирса, бухороликларни фақат ва фақат ғалабагина олий лигада сақлаб қолади.

Бу учрашув мамлакатимизнинг ҳар бир футбол ишқибозининг диққат марказида туриши аниқ. Вилоятлардан жуда кўплаб футбол ишқибозлари Жиззах шаҳрига ташриф буюриб, “Йил ўйини” дея таъриф этилаётган учрашувни бевосита стадиондан туриб томоша қилиш ниятида эканликлари ҳозирдан аён бўлиб бормоқда.

“Бухоро” жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида Бухоро шаҳридан ҳам жуда кўплаб мухлислар Жиззахга йўл олишлари кутилмоқда.

Маълум гуруҳ мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида “Бухоро” ПФК ўз ашаддий мухлисларига “Сўғдиёна”-“Бухоро” учрашувида ўз суюклиларини қўллаб-қувватлашлари учун  5 дона автобус  ажратди. Ишқибозларнинг Жиззах шаҳрига бориб келишлари мутлақо БЕПУЛ!

Эслатиб ўтамиз “Сўғдиёна”-“Бухоро” учрашуви 20 ноябр, соат 14:00 да бошланади.

Жиззахга боришни хохловчи мухлислар қуйидаги телефон рақамларга мурожаат қилишлари сўралади:

Фан-клуб раиси- Асадов Ориф

+998 91 923-11-14

+998 90 299-65-56


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика