UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Конате Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 18:35Эшитдик-да! ЎФА Хорватия терма жамоаси собиқ устозига таклиф билан чиқди  13 18:05Топ-трансферлар вақти. "Арсенал" ва "Ливерпуль" "тезлигига" пулдан муаммоси йўқ "Ньюкасл" ҳам дош беролмаяпти   0 17:45"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди  2 17:26Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди  1 17:10Расман: Болтабоев "Нефтчи"ни тарк этди  2 16:55"Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" қирғиз клуби билан ўйнайди  0 16:35"Реал" ҳимоячисини "Алавес"га сотди  0 16:06"Ливерпул"да Рэшфорд?! Катта трансферга тайёргарлик бошланди!  3 15:38Роналду – энг яхши!  25 15:11"Реал"да можаро: Винисиус янги мураббийнинг ҳаракатларидан норози  13 14:42"Андижон" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  5 14:15"Манчестер Сити" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга қўшилди  1 13:45Ўткир Юсупов "Истиқлол" таклифини рад этди  10 13:20"Барселона"да асосий таркибдан мосуво қилинган Тер Штегенга "Сити"дан таклиф тушди  8

"Бухоро" ҳам тайёргарликни бошлади Янгиликлар

"Бухоро" ҳам тайёргарликни бошлади

Кеча жамоа аъзолари клуб базасида йиғилди ва дастлабки машғулотларни бошлаб юборишди.
Машғулотлар фақат маҳаллий футболчилар билан ўтмоқда.

Унда 40 дан зиёд ўйинчи қатнашмоқда

Жамоанинг асосий ва ўринбосарлар таркиби, шунингдек Бухоро шаҳридаги барча спорт мактабларидан ёш иқтидорли футболчилар саралаб олиниб, жамоа йиғинига жалб этилмоқда.
Футболчилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда шуғулланишмоқда. Асосий таркиб футболчилари “Бухоро Спорт Мажмуаси”да, ўринбосарлар ва кўплаб ёшлар эса Бухоро Давлат Университети қошидаги футбол майдонида машқларни олиб боришмоқда.

Машғулот давомида ўринбосарлар таркибида ўзини кўрсатганлар асосий таркибга қўшилиб боришади ва аксинча асосий таркибдаги футболчилар ўзларининг ижобий жиҳатларини кўрсата олишмаса, улар ўринбосарлар таркибига жўнатилади. Шу тарзда асосий ва ўринбосарлар таркиби аниқлаб борилмоқда.

Жамоанинг мазкур йиғини 28 декабрга қадар давом этади.  Шундан сўнг янги йил байрами муносабати қиска муддатли танаффус эълон қилинади.

3 январдан жамоа тўлиқ таркиб билан машғулотларни бошлайди. Ушбу йиғинга маҳаллий футболчилар сафига вилоятдаги футболчилар ҳам келиб қўшилишади. Бундан ташқари кўрикка легионерлар ҳам ташриф буюради.

Жамоани тарк этганлар ва янгилар ҳали расман тасдиқланмаганлиги боис бу ҳақда кейинроқ маълумот бериб ўтамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика