"Бухоро" Алишер Саноев билан шартномани узайтирди

Narzulla Saydullayev
28 янв 2016, 11:29
Учинчи йиғинни пойтахтда давом эттираётган “Бухоро” жамоаси бир нечта назорат учрашувларини ўтказгач, яна футболчилар билан шартномалар имзолашда давом этади.

Кеча жамоа тажрибали ярим ҳимоячи Алишер Саноевга янги шартнома таклиф қилди. Саноев иккиланмасдан шарномани қабул қилди ва фаолиятини “Бухоро”да давом эттирадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Саноев ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасидан таклиф этилган эди. Иккинчи даврада у  11 та учрашувда майдонга тушди ва 989 дақиқа майдонда тўп тепди. Ушбу учрашувларда футболчи 3 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган ва 3 марта ҳакамлар томонидан огоҳлантирилган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcbuxoro.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›