Бускетс: "Кўп нарсани кўрмаганман, аммо Мессини футбол тарихидаги энг яхши футболчи деб ҳисоблайман"
Aslanov Jasurbek
9 дек 2014, 12:49
"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетснинг сўзларига кўра, Лионель Месси барча даврларнинг энг яхши футболчиси.
"Месси футбол тарихидаги энг яхшиси. Мен 50-100 йил олдин ўйнаган футболчиларни кўрмаганман, шунга қарамасдан Мессини энг яхши деб ҳисоблайман. У деярли хар куни рекорд ўрнатяпти. У каби футболчи жаҳонда яна бўлиши бу фантастика" - дейди Бускетс.