Бурак Йилмаз — "Бешиктош" бош мураббийи
11 окт 2023 12:31
Янгиликлар
Бурак Йилмаз — "Бешиктош" бош мураббийи
"Бешиктош" Бурак Йилмазни вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи ролига тайинлади.
Туркиялик ҳужумчи шу йил ёзда профессионал фаолиятини якунлаганди.
38 ёшли Йилмазнинг охирги жамоаси нидерландиянинг "Фортуна Ситтард" клуби эди. 2022 йилда Йилмаз "Лилль" билан бирга Франция чемпионатида ғолиб бўлганди.
Йилмаз фаолияти давомида Туркиянинг "Бешиктош", "Галатасарой", "Фенербахче", "Трабзонспор" ва бошқа клубларида тўп тепган. Миллий терма таркибида Бурак 77 ўйинда 31 та гол уришга эришган.
"Бешикташ" айни вақтда Туркия чемпионатида 4-ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Расман: "Металлург" қайта тикланди
Фикрлар