UZ

Сўнгги янгиликлар

01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  0 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  1 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  2 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  11 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  6 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  2 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  33 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0

"Бунёдкор": “Ёшлар доим назоратимизда!” Янгиликлар

"Бунёдкор": “Ёшлар доим назоратимизда!”

Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичи 2-тур доирасидан ўрин олган “Бунёдкор” - “Металлург” (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Мурод Отажонов ОАВ ходимларининг саволларига жавоб қайтарар экан, “Ёшлар доим назоратимизда!”, деган жумлани ишлатди.

Боиси, шу куни бир йўла икки нафар тарбияланувчи, ҳали 18 ёшни қарши олиб улгурмаган Наримон Аҳмаджонов ва Улуғбек Кенжаев “Бунёдкор” сафидаги дебют учрашувини ўтказди. 

Мурод Нодирович бошчилигидаги мураббийлар штаби 2023 йилги мавсум учун таркибни шакллантиришда тажрибали футболчилар билан бир қаторда иқтидорли ёшларга ҳам эътибор қаратди. Наримон Аҳмаджонов ва Улуғбек Кенжаев шу эътиборнинг самараси дейиш мумкин. Мураббийлар нафақат ўринбосарлар, балки ЎзПФЛ ва Тошкент футбол ассоциацияси доирасидаги мусобақаларда иштирок этаётган барча “Бунёдкор” жамоаларини тўлиқ кузатиб бормоқда. Жамоалар сафидаги иқтидорли ўйинчилар асосий таркиб машғулотларига таклиф этилмоқда. Сўзимизга ёрқин мисоллардан яна бири, Амир Тўрақулов. 2022 йилги мавсумда ҳатто ўринбосарлар таркибида 1 дақиқа ҳам тўп сурмаган иқтидорли ярим ҳимоячи Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичи 1-тур доирасида “Нефтчи”га қарши баҳсда “қалдирғочлар” сафидаги илк учрашувини ўтказди. 

Ваҳоланки, мавсум аввалида “Бунёдкор”нинг U-19 Республика чемпионатида иштирок этадиган жамоаси учун рўйхатдан ўтказилган. Тўрақуловнинг иқтидорини сезган мураббийлар асосий таркиб машғулотларига жалб қилди ва бугунги кунда бош жамоанинг доимий аъзосига айланган. Амир бу йил 19 ёшни қарши олади. Ўринбосарлар сардори Александр Зевадинов ҳам мунтазам равишда акалари билан машғулотларда қатнашмоқда. Шунингдек, Бобур Ёрбеков, Миркамол Аннаматов, Судайсий Жўрабоев, Мирсаид Турсунматов ва Абдуфаттоҳ Фозилжонов сингари иқтидорлар ҳам Мурод Отажонов бошчилигидаги мураббийлар штабининг назоратида бўлиб туриши билан қаторда, асосий таркиб машғулотларига таклиф этилмоқда. Бемалол айта оламизки, келажак ишончли қўлларда. Бугун асосий таркибдаги акаларининг ортидан келаётган иқтидорли ёшлар яқин келажакда “Бунёдкор”нинг устунига айланишади. Ва албатта бунда мураббийларнинг узоқни кўзлаб иш олиб бораётгани асосий омил десак муболаға бўлмайди.

“Бунёдкор” академияси доимо бош жамоа пойдевори бўлиб қолади!


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика