UZ

Сўнгги янгиликлар

11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  0 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  1 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  9 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0

“Бунёдкор” Туркияда Жазоир чемпиони билан дуранг ўйнади Янгиликлар

“Бунёдкор” Туркияда Жазоир чемпиони билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон ва Жазоирнинг амалдаги чемпионлари ўртасидаги баҳсда кучлар тенг келди.
Айни пайтда Туркиянинг Истанбул шаҳрида мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик кўраётган Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 17 июль куни Жазоирнинг амалдаги чемпиони – “УСМА Жазоир” клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Қизиқарли кечган баҳсда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга рози бўлишди. Ўйиннинг саккизинчи дақиқасида Сардор Рашидов ўзининг индивидуал маҳоратини ишга солиб, “қалдирғочлар”ни ҳисобда олдинга олиб чиқувчи голга муаллифлик қилди. Бироқ биринчи бўлим охирлаб бораётган паллада жазоирликлар жавоб тўпини киритишди.

Умуман олганда, давралар оралиғида Сергей Лушан асосий таркибга жалб этмоқчи бўлган ёш футболчиларни ушбу баҳс орқали синовдан ўтказиб олди. Шунингдек, жамоада кўрикдан ўтаётган футболчиларни ҳам майдонга тушириб, улар ҳақидаги амалий тасаввурларга эга бўлди.

Ўртоқлик учрашуви
“Бунёдкор” – “УСМА Жазоир” 1:1 (1:1)
Голлар
: Сардор Рашидов 8 (1:0), Жалит 40 (1:1)
“Бунёдкор”: 45.Акбар Тўраев, 15.Ислом Иномов, 18.Иван Милошевич, 3.Шукурали Пўлатов, 26.Жавлон Мирабдуллаев, 5.Дилшод Жўраев, 27.Сардор Собирхўжаев, 28.Достонбек Ҳамдамов, 14.Воҳид Шодиев, 10.Анвар Бердиев, 21.Сардор Рашидов
Захирадан майдонга тушганлар: 8.Жавлон Иброхимов, 54.Темур Аюпов, 11.Олександр Пишур, 9.Минори Сато, 19.Забихилло Ўринбоев, 48.Акрамжон Комилов, 4.Хайрулла Каримов, 2.Акмал Шораҳмедов
17 июль, пайшанба. Истанбул
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика