UZ

Сўнгги янгиликлар

17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  3 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  11 15:27"Футбол олами". "Нефтчи"да мағлубият, "Андижон"да йирик ғалаба, Самарқандда дуранг  0 15:16Доннарумма ПСЖ билан шартномани бекор қилишга тайёр  2 14:48Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA мусобақаси учун таркибини Кападзенинг ўзи йиғади  12 14:28Breaking! Асилбек Жумаевга Европадан қизиқиш бор  12 14:07"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 13:38Неймар футбол тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи кимлигини айтди  5 13:09"Ньюкасл" бош мураббийи Исак билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди  0 12:41"Милан" Яшари трансферини ҳал қилди  0 12:13"Нефтчи" футболчисини четлатиш, "Сурхон" дарвозасига эса пенальти белгилаш керак эди – 16-турдаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 11:45ЦСКА Файзуллаев учун тўлиқ тўловни кутмоқда  2

“Бунёдкор” ОЧЛ-2015 учун аккредитация жараёнини бошлади Янгиликлар

“Бунёдкор” ОЧЛ-2015 учун аккредитация жараёнини бошлади

“Бунёдкор” ФК матбуот хизмати журналистларни Осиё Чемпионлар лигаси баҳслари учун аккредитациядан ўтказиш жараёнини бошлади.
Хабарингиз бор, “қалдирғочлар” 17 февраль санасида Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига йўлланма берувчи, битта ўйинлик баҳсни Тошкентда БААнинг “Ал-Жазира” клубига қарши ўтказади. Агарда “Бунёдкор” баҳсни ўзи учун ижобий якунласа, у ҳолда жамоамиз гуруҳ баҳсларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

“Бунёдкор”нинг уй учрашув(лар)ида ўйиндан олдинги ва кейинги матбуот анжуманлари, ишлаш учун қулай қилиб жиҳозланган медиа-трибуна, беллашувга оид материаллар тарқатиладиган ва қаламкашлар ишига мувофиқ таъминланган матбуот маркази, беллашув қатнашчилари билан бевосита суҳбат қуриш жойи бўлмиш микст-зона ҳамда дарвозалар ортига (сураткашлар учун) ўтиб бориш ҳуқуқини берадиган рухсатнома карточкаларини олиш учун журналистлардан аризалар 2 февралдан 10 февралга қадар қабул қилинади.

Бунинг учун оммавий ахборот воситалари ходимлари “Бунёдкор” ФК матбуот хизматига ўз ташкилотлари раҳбари номидан аккредитациядан ўтказиш учун хат, 2 донадан 3х4 ҳажмдаги фотосурат, паспортдан нусха тақдим этишлари сўралади.

Қўшимча маълумотлар учун “Бунёдкор” ФК матбуот хизматига мурожаат этишингиз мумкин. Телефон: (+998 71) 230 40 59
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика