“Бунёдкор” матбуот хизмати ЎФА ва ПФЛнинг олиб бораётган ишларини юқори баҳолади
04 фев 2018 16:26
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/304521_original.jpg)
![](/upload/storage/304521_220.jpg)
“Бунёдкор” матбуот хизмати ЎФА ва ПФЛнинг олиб бораётган ишларини юқори баҳолади
Қуръа кимгадир ижобий яна қайсидир жамоага салбий келганини айтиш лозим. Бу борада “Бунёдкор” матбуот хизмати вакили қандай фикрда?
- Аввало ЎФА ва ПФЛда янги иш бошлаган, ўзбек футболи ривожини янада янги босқичга олиб чиқишга харакат қилаётган раҳбариятнинг ишларига юқори баҳо берган холда, уларнинг келгуси фаолиятига омад тилайман. Миллий чемпионатимизни тубдан ислоҳ қилиш бўйича турли хил ишлар олиб борилмоқда. Хусусан жамоалар сони, чемпионатни ўтказиш тизими, чемпионатларимизни номи, супер лига, про-лига. Бу ўзгаришларнинг ҳаммаси футболимизнинг чўққига чиқишига хизмат қилсин деб умид қилиб қоламиз. Олий лига номи супер лигага ўзгаргани ҳам ҳар бир ўйинни супер даражада ўтишига туртки берсин.
- Супер лигага қуръа ташлаш маросими ўз номи билан юқори савияда ташкил этилди. Бунгача ўтказилиб келинган деярли барча қуръа ташлаш маросимида шахсан ўзим бевосита иштирок этган холда, шуни айтишим муминки, қуръа ташлаш маросими оддий бир кўринишда ўтиб кетарди. Бу сафар раҳбарият янгича кўринишда ташкил этди. Менимча бу йилги қуръа ташлаш маросимининг ташкилотчилиги кўпчиликнинг эътиборини тортди. Шуни ўзи ҳам футболимизни янги босқичга чиқишга интилаётганидан далолатдир.
- Қуръа натижаларига тўхталадиган бўлсам, “Бунёдкор” футбол клуби ҳамиша ўз олдига максимал вазифаларни қўйиб келади. Шу боис аслини олганда, чемпионатнинг дастлабки турларини қаерда ва қайси жамоаларга қарши ўтказиш у қадар аҳамиятли эмасди. Бундан ташқари жорий йил “Бунёдкор” Осиё чемпионлар лигаси мусобақасида иштирок этмайди ва асосий эътиборини супер лига ва мамлакат Кубоги ўйинларига қаратади. Бўлажак учрашувларга айни дамда пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Шу боис жамоамизга дастлабки турни қаерда ва кимга қарши ўтказиш муҳим саналмайди.
- Олдин халқаро мусобақада ҳам иштирок этганимизда географик жиҳатдан узоқроқ сафарга чиққанимизда, у ердан қайтиб келгач яна қисқа фурсат ичида миллий чемпионат баҳсида майдонга тушиш футболчиларга жисмонан юкламалар бериши мумкин эди. Бу томондан эндиликда бизда ҳаммас жойида. Аксинча бу йилги супер лига ўйинларининг дастлабки икки турини ўз майдонимизда АГМК ва “Пахтакор”га қарши ўтказишимизни ижобий баҳолайман.
- Юқорида айтиб ўтганимдек, бўлажак баҳсларга юқори савияда тайёргарлик олиб бормоқдамиз. Рақибларимиз жуда яхши шаклланган ва хурматга лойиқ жамоалардир. Хусусан, “Пахтакор”ни ортиқча таърифлашга тил ожиздир. Мамлакатимизнинг байроқдор клуби бу йил ўз таркибини сезиларли даражада кучайтириб олишга эришди. “АГМК” жамоаси эса охирги икки йилда ўз таркибини мукаммал тарзда шакллантириб олишга уринмоқда. Тўғри, уларнинг ўтган йили биринчи даврада у қадар омади чопмади. Лекин мавсумнинг иккинч қисмида керакли очколарни жамғара олди. Бу йил ҳам Виктор Кумиков бошқарувидаги “АГМК” ўқув-йиғин машғулотларини хорижда юқори савияда ўтказаётганини кузатиб бормоқдамиз.
- Ўйлайманки биринчи турданоқ чемпионатимизда қизиқарли тўқнашувлар бошланади. Ҳар бир турда марказий учрашувлар бор. Мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида баҳсларнинг соат 18:00дан кейин бошланиши регламентга киритилган.
- Ҳакамлар бўйича ҳам шуни аълоҳида таъкидлаб ўтмоқчиманки, бу йил ушбу соҳа вакилларининг ишлаш тизими ҳам янги босқичга чиқади деган умиддамиз. Бу борада соҳа мутахассислари енг шимариб иш олиб бораётганини шубҳасиздир. Қуръа ташлаш маросимида бевосита иштирок этган таниқли футбол ҳаками, ФИФА рефериси Равшан Эрматов ҳам сўзга чиқиб, бу йил ҳакамликда бир қатор ўзгаришларга қўл урилаётганини , учрашув чоғида бўлар бўлмасга хуштак чалиб, ўйинни тўхтатмасликка уринишини айтиб ўтди. Бу орқали майдонда ўзаро кескин кураш кечиб, футболнинг жозибаси ортиб боришига замин яратади.
Ишонаманки, бу йилги супер лига баҳслари кескин ва муросасиз, ҳақиқий рақобатга бой тарзда ўтади – дейди Баҳодир Мирзаев.
Ўхшаш янгиликлар
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар