UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  2 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Баҳодир Мирзаев: "Қуръадан кўнглимиз тўлди, буёғига амалда кўрсатиш қолди" Янгиликлар

Баҳодир Мирзаев: "Қуръадан кўнглимиз тўлди, буёғига амалда кўрсатиш қолди"

Қуръа натижаларига кўра, ОКМК мавсумни ўз майдонида "Бухоро"га қарши ўйин билан бошлайди.

Клуб бош директори Баҳодир Мирзаев тақвим, рақиблар юзасидан қуйидаги фикрларини билдирди. 


"Қуръа жараёнини кузатдим. Яхши қуръа бўлди. Аввалдан айтиб келганман, мавсумни ўз майдонимизда бошлаш яхши. Ўз мухлисларимиз кўз ўнгида Олмалиқ аҳлига ғалаба тортиқ қилиш учун ҳаракат қиламиз. Илк турларда қўлга киритиладиган ғалаба бутун мавсумга қўшимча куч беради. Иккинчи турни ҳам уйда ўтказишимиз янада яхши деб ўйлайман. Умуман биринчи давра тақвимидан кўнглимиз тўлди. Буёғига амалда кўрсатиш қолди.


Дастлабки 5 та турда барча жамоаларнинг имкониятлари тенг бўлади. Боиси ҳозирги кунда жамоалар мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Кунига икки маҳалдан юкламалар олишмоқда. Кетма-кет назорат учрашувлари ўтказишмоқда. Бу бир йиллик мавсум учун пойдевор вазифасини ўтайди. Дастлабки турларда бир-бирини тушуниб олиши учун вақт керак. ОКМКнинг ўзагини сақлаб қолганимиз бизнинг асосий ютуғимиз бўлиши керак.


ОКМК ўз олдига чемпионлик ва кубок ғолиблигини мақсад қилиб қўйган. Бу орқали ОЧЛга йўлланма олишимиз керак. ОКМК мухлисларини хурсанд қилиши учун борини беради", - дейди Баҳодир Мирзаев.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика